Latest news

20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  27 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  13 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  8

Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Металлург"ни кичик ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Металлург"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Coca Cola Суперлигаси. 25-тур

23 ноябрь, пайшанба

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 16:00

Суперлига. "Бунёдкор" - "Металлург" 1:0

Голлар: Жасур Ҳакимов 65'

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Аваз Абдуллаев, Сардор Ҳакимов, Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жамшид Имамов

"Бунёдкор": 71. Сарвар Каримов, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 4. Даврон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев (с), 8.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов (7.Акбар Исматуллаев 90+1'), 11.Игорь Иванович (10.Расул Йўлдошев 46'), 15. Жасур Ҳакимов (45.Фарҳод Ўткиров 85'), 19. Билол Туплиев (99. Умид Султонов 71'), 29. Музаффар Олимжонов, 30. Велингтон Таира, 77. Милан Марчич (22.Усмонали Исмоналиев 46'). 

Захира: 32. Суҳроб Султонов, 9.Фаррух Икромов, 20.Тоҳир Тўхтасинов, 57.Амир Тўрақулов.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов (с), 3.Даниал Маҳини (15.Сардор Абдураимов 46'), 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Ҳусниддин Ғофуров (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов 77'), 8.Искандар Шайқулов, 11.Дамир Темиров (22.Шаҳзодбек Ғофурбеков 77'), 14.Аброрбек Тошқўзиев (19.Эргаш Исмоилов 86'), 20.Далер Шарипов, 33.Иван Йосович,  77.Шаҳзод Убайдуллаев. 

Захира: 12.Александр Лобанов, 23.Беҳруз Шодмонов, 24.Рўзибой Файзуллаев, 32.Зафарбек Раҳимжонов, 70.Алишер Хайруллаев.

Огоҳлантиришлар: Искандар Шайқулов 21', Милан Марчич 41', Маҳмуд Маҳамаджонов 45', Керим Палич (ўйин якунига етганидан сўнг)


90+4. Ўйин якунланди!

90+1. Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. Икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар уюштирмоқда.

81. Умид Султоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

75. "Металлург" футболчининг ҳаволатиб узатган тўпи кучли бўлиб кетди.

72. Шаҳзод Темировнинг жарима майдончаси томон ерлатиб узатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

Ҳакимов ўзига узатилган тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди!

65. ГОЛ! Жасур Ҳакимов учрашувда ҳисобни очди!

65. Даврон Эргашев ҳаволатиб узатилган тўпни оёғи билан дарвозага йўллади, бироқ зарба аниқ бўлмади...

59. "Металлург"нинг икки футболчиси ўзига келган тўпни дарвозага йўллай билмади. Учинчи зарба йўлланди, бироқ аниқ бўлмади. Энди "Бунёдкор" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

48. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Жасур Ҳакимов бош билан дарвозага йўллади, аммо ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+1. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

39. Шарипов ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ тепилган тўпни ҳимоячи қайтарди.

38. Ғофуровнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

32. Маҳамаджонов дарвозабон олдинга чиқиб кетганини кўриб узоқ масофадан тўпни дарвозага йўллади, аммо зарба аниқ бўлмади.

27. Жасур Ҳакимов ўзига узатиб берилган тўпни ўткир бурчакда бўлишига қарамасдан дарвозага йўллади, тўпни дарвозабон қайтарди.

22. Жасур Ҳакимовнинг бош билан берган зарбаси дарвозага кирмай қолди...

20. Учрашувнинг 20 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча айтарли хавфли вазият кўрмадик. Ўйин назорати меҳмонларда.

16. Йосович рақиб жарима майдончасида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини билдирди.

10. Далер Шариповнинг зарбасини Каримов қайтариб юборди!

5. Темировнинг зарбасига аниқлик етишмади.

3. Шаҳзод Убайдуллаев яхши вазиятдан фойдалана олмади.

2. Музаффар Олимжоновнинг қанотдан узатган тўпини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.

1. Ўйин бошланди!

"Бунёдкор" стадионида жорий мавсумнинг сўнгги учрашуви ўтказилаётгани боис стадионда Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув 16:00 да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика