Latest news

22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  1 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  1 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  5 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  6 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  77 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  7

Суперлига. Биринчи давранинг 5 кашфиёти News

Суперлига. Биринчи давранинг 5 кашфиёти

Суперлига яшил майдонларини ёндирган ёш футболчилар ҳақида.

Аввалги мавсумда бўлгани каби футбол жамоатчилиги жорий йилда ҳам бир қатор янги номларга гувоҳ бўлишди. Мураббийлар томонидан билдирилган ишончни қайсидир маънода оқлашга ҳаракат қилишди. Ўз клубидаги ўйинлари билан терма жамоадан ҳам чорлов олганларни кўрдик. Қуйида шу ҳақида гап боради. 

1. Хондамир Мустафоқулов ("Сўғдиёна")

Иван Бошкович Жиззахда янги номларни кашф қилишда давом этмоқда. Ўтган йили у Самандар Мавлонқулов, Самандар Синдоров, Миржалол Абдумуталов каби футболчиларга асосий таркибда ишонч билдирган эди. Жорий мавсумда эса яна бир футболчи, 2003 йилда туғилган Хондамир Мустафоқулов "Сўғдиёна"да Суперлигада дебют қилди. Черногориялик мутахассис унга 10 та ўйинда имконият берди, Хондамир 13-турда "Динамо" дарвозасига дебют голини урди. Бу футболчидан ташқари Отабек Ахадовни ҳам айтиб ўтишимиз мумкин. Лекин Ахадов кўпроқ қизил карточкаси билан ёдда қолди. Умид қиламизки, у иккинчи даврада ўзини кўрсата олади. 

2. Ислом Маматказин ("Андижон")

Ислом Маматказин ўтган мавсумдан"Андижон" асосий таркибида кўриниш беришни бошлаганди. Жорий мавсумда эса у янада ёрқинроқ ўйин кўрсатмоқда, Хомяков унга кўпроқ имконият тақдим қиляпти. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан 11 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 3 бор йўл топди. Унинг голлари "Насаф", "Локомотив", "Бунёдкор" билан учрашувларда муҳим очколарни қўлга киритилишида ёрдам берди. Айрим паллаларда қизил карточка олиб жамоасини қийин аҳволга солиб қўйганини ҳисобга олмаса ўзидан ёмон таассурот қолдирмади дея оламиз. Маматказиндан иккинчи даврада янада яхшироқ кўрсаткичлар кутиб қоламиз. 

3. Абдуллоҳ Йўлдошев ("Локомотив")

"Локомотив" таркибида биринчи даврада битта эмас, бир нечта ёш тўп тепарлар ҳаракат қилди. Улар орасида Абдуллоҳ Йўлдошев нисбатан ажралиб турди дейишимиз мумкин. 2003 йилда таваллуд топган Йўлдошев биринчи даврадаги барча 13 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 10 тасида бошланғич таркибдан жой олди. Курашга қўшилишдан қўрқмаслиги, керакли паллада олдинга ўтиб ҳам ёрдам бериши ва юқори темпда ҳаракат қила олиши унинг устун томони ҳисобланади. Абдуллоҳ бу йил Суперлигада дебют қилди ва жамоасининг муҳим бўлагига айланди. 

4. Муҳаммадали Усмонов ("Пахтакор")

Катта номлар ва легионерлардан секин-аста воз кечаётган "Пахтакор" кўпроқ урғуни ўз тарбияланувчиларига қаратаётгани барчага маълум. Мавсум бошидаги бир нечта омадсиз натижалар фонида яхши томони ёшлар ўзини кўрсатишни бошлаб юборди. Муҳаммадали Усмонов ҳам бошқа жамоадошлари сингари Шацких томонидан имкониятга эга бўлди. 2023 йил Суперлигада дебют қилган Усмонов бу мавсум биринчи даврада 11 та баҳсда тўп тепди ва 2 та гол урди. 20 ёшли ярим ҳимоячи "Олимпик"ка ғалаба голини урган бўлса, яна битта тўпни меҳмонда "Андижон" дарвозасига киритди. 

5. Рустам Турдимуродов ("Андижон")

Александр Хомяков матбуот анжуманларида ҳужумдаги муаммолар ҳақида бонг ураётган паллада июнь ойида катта саҳнага Рустам Турдимуродов кириб келди. Мавсум аввалида захирада қолаётган ҳужумчига Хомяков сўнгги 4 та ўйинда тўлиқ ишонч билдирди ва бу қарор ўзини оқлади. Турдимуродов бу ўйинларда "Қизилқум" дарвозасига 2 та, "Навбаҳор"га 1 та гол урди. Айнан наманганликларнинг мағлуб бўлиши ортидан Самвел Бабаян истеъфосини эълон қилди. Турдимуродов иккинчи даврани ҳам "Андижон"да ўтказади. Бундан келиб чиқиб айтганда ўзини кўрсатиши учун яна имконият бўлади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика