Latest news

17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  5 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  1 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  2 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  9 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  22 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3

Суперлига. Биринчи даврада энг кўп пенальти тепган, энг кўп қизил олган жамоалар ва бошқа фактлар News

Суперлига. Биринчи даврада энг кўп пенальти тепган, энг кўп қизил олган жамоалар ва бошқа фактлар

Суперлигада мавсумнинг дастлабки қисми ортда қолди.

Биз эса айрим маълумотлар билан ўртоқлашишда давом этамиз. Қуйида батафсил ўқишингиз мумкин.

- Биринчи даврада ғалаба қозонмаган ягона жамоа "Металлург" бўлди.

- Меҳмонда мағлуб бўлмаган ягона жамоа "Андижон".

- Ўз майдонида фақат икки жамоа мағлубиятга учрамади, улар "Насаф" ва "Навбаҳор".

- Энг кўп мағлуб бўлган жамоа "Бунёдкор", "Локомотив" 7 та мағлубият.

- Ғалабалар сони бўйича 3 та жамоа етакчи бўлди, "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" 7 тадан ғалаба мавжуд. 

- Энг кўп дуранг қайд этган жамоалар "Андижон", "Навбаҳор", "Металлург" 7 та.

- Энг кам гол ўтказган жамоа "Насаф" 9 та, энг кўп гол ўтказган жамоа "Бунёдкор" 24 та.- Биринчи даврада фақат 4 та футболчи. автогол қайд этди, Азизбек Пирмуҳаммедов ("Сурхон"), Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор"),  Мухсин Убайдуллаев ("Нефтчи"), Сардор Қулматов ("Сўғдиёна").

- "Бунёдкор" Суперлигада фейр-плей бўйича энг ёмон жамоа бўлиб турибди. Жамоа  футболчилари 13 та ўйинда 5 маротаба қизил карточка билан жазоланди.

- Биринчи даврада фақатгина "Навбаҳор" ва "Динамо" жамоаси футболчилари майдондан четлатилмади. 

- Энг кўп сариқ карточка олган жамоа "Нефтчи" бўлди 36 та. 

- "Бунёдкор" футболчиси Азизбек Тўлқинбеков Суперлигада биринчи даврада майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди (17 ёш 1 ой, 00 кунлик)

- Энг ёши катта футболчи Анзур Исмоилов (39 ёш 2 ой 1 кунлик).

- Энг кўп пенальти тепган жамоа "Навбаҳор" 5 та, 4 таси голга айланди. 

- Дарвозасига энг кўп 11 метрлик нуқта белгиланган жамоа "Қизилқум" 5 та.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика