Latest news

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

Суперлига: 31-тур лауреатлари аниқланди News

Суперлига: 31-тур лауреатлари аниқланди

23-26 ноябрь кунлари Суперлига 31-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Биз эса анъанамизга мувофиқ турнинг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини: "Локомотив" - "Пахтакор" (3:2)

Суперлиганинг 31-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" (3:2) учрашуви турнинг энг яхши ўйини сифатида қайд этилди.

"Пахтакор"га йирик ҳисобдаги ғалаба, "Локомотив"ни эса кичик фарқдаги мағлубият ҳам қониқтирадиган ўйинда мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишди. Тошкент дербисидаги мазкур қарама-қаршилик доим шиддаткор футболни туҳфа этиб келган. Бу галгиси ҳам бундан мустасно бўлмади. Юқори босимда ўйнаган "Пахтакор"нинг устунлигида ўтган ўйинда "Локомотив" иккинчи рақам остида яратилган ҳар бир вазиятни голга айлантиришни уддасидан чиқди. "Пахтакор" эса мезбонларнинг учта голига иккита жавоб тўпи йўллади. Натижада мазкур дербида "Локомотив" кетма-кет учинчи бор чемпионликни расмийлаштирди


Тур мухлислари - йўқ

Мухлислик қилиш маданияти ва стадионга томошабинлар ташрифи кескин пасайиб кетгани учун ҳам мазкур номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик. Чемпионликни белгилаб берган Тошкент дербисига ҳам атиги 2800 томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткичнинг ўзиёқ Суперлигага берилган ҳақиқий баҳо, десак муболаға бўлмайди.


Тур ҳаками - Виктор Серазитдинов

Суперлиганинг 31-тури доирасидаги "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувида ишлаган Виктор Серазитдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ўйин давомида қўпол хатоларга йўл қўйишмади.

Таблода ҳисоб очилмаган мазкур баҳс давомида Виктор Серазитдинов масъулияти юқори бўлган учрашув назоратини ўз қўлида ушлаб туришга муваффақ бўлди. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши ҳаками дея Виктор Серазитдинов эътироф этилди.


Тур матбуот хизмати - йўқ

Афсуски, бу турда ҳеч бир клуб матбуот хизматини алоҳида ажратиб кўрсата олмаймиз. Расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда бирдек фаол бўлган матбуот хизмати учрамаганлиги сабаб бу сафар ушбу номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур иқтибоси: "Мен жуда кўп нарса хоҳлаб юборяпман шекилли..."

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин яхши майдон, ташкилий ишларни юқори даражада бўлишини истаётгани баъзиларга кулгули туюлаётганига қуйидагича изоҳ берди.

"Мени майдон ҳақидаги гапларим ёки ташкилий ишларни юқори даражага бўлишини талаб қилишим баъзиларга кулгули туюлмоқда. Аммо мен яхши майдонларни, ишларни юқори савияда ташкил этилишини ўзим учун сўрамаяпманку!? Бу аввало ўзбек футболи ривожига хизмат қиладиган воситалар. Футболни яхши майдонда ўйнаш керак. Ўзбек футболчилари футбол ўйнашни билишади ва уларга яхши сифатдаги майдонлар керак.  Ишларни юқори даражада тўғри йўлга қўймоқ лозим. Футболга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Буни мен учун эмас, ўзбек футболи, ўзларизнинг футболи юқори кўтариш учун қилишингиз керак. Мен қачондир кетаман ва кетаётганимда яхши майдонларни ўзим билан олиб кетмайман. Ҳаммаси шу ерда қолади. Баъзиларни ўлчови бўйича мен кўп нарса хоҳлаб юборяпман шекилли. Аммо мени кўп нарсани истаётганим аслида яхшиликка. Яхшиямки мен шундайман", - деди Шота Арвеладзе.


Тур голи - Игорь Йелич

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Игорь Йелич Суперлиганинг 31-турида энг чиройли голга муаллифлик қилди.

Чемпионликни расман ҳал этган баҳсда Йеличнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси учрашувда ҳисоб очилишини таъминлаб берди. Бир сўз билан айтганда, бу гол чемпионлик учрашувини безаб берди.


Тур дарвозабони - Жавоҳир Илёсов

"Металлург" дарвозабони Жавоҳир Илёсов "Бунёдкор"га қарши ўйинни жуда ишончли ўтказди дейиш мумкин.

Гарчи "Металлург" мағлуб бўлган бўлсада, шу куни бекободликлар кипери ўйинни яхши савияда ўтказди. Айнан Илёсовнинг хизматлари эвазига учрашувда йирик ҳисоб қайд этилмади. "Бунёдкор"нинг ғалаба голи эса 11-метрлик нуқтадан киритилди.

Жавоҳир Илёсов Суперлиганинг 31-турида энг яхши дарвозабон дея эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур мураббийи - Андрей Фёдоров

"Локомотив" жамоаси Андрей Фёдоров қўл остида Суперлиганинг 31-турига келиб чемпионликни расмийлаштиришга эришди.

Айнан чемпионлик масаласи ҳал этилган баҳсда "темирйўлчилар" ўзларининг асосий рақиблари устидан муҳим ғалабани қўлга киритишди. Андрей Фёдоров эса мураббий сифатида илк бор чемпионлик таъмини татиб кўрди. Шу боисдан ҳам тур мураббийи лауреати сифатида шубҳасиз Андрей Фёдоров қайд этилди.


Тур футболчиси - Марат Бикмаев

"Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев жамоаси учун мавсумнинг муҳим беллашувида ҳам майдонни голсиз тарк этмади.

Тошкент дербсида дубль муаллифига айланган Бикмаев сўзсиз турнинг энг яхши футболчиси сифатида эътирофга лойиқ.


Тур рамзий терма жамоаси (4-4-2):

Дарвозабон: Жавоҳир Илёсов ("Металлург")
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Марко Милич ("Қўқон-1912"), Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")
Ярим ҳимоячилар: Азиз Ҳайдаров ("Бунёдкор") Игорь Йелич ("Локомотив"), Жасур Ҳасанов (АГМК), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")
Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Локомотив"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф")

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика