Latest news

17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  1 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  3 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  5 15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  1 15:41"Хоразм" "Андижон" собиқ ҳимоячиси ва яна икки футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Андижон" Австрия клубидан енгилди  1 14:14Месси – FourFourTwo талқинида тарихдаги энг яхши футболчи, Роналду 4-ўринда  38 12:35Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди  10 12:07Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди  13 11:39Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"  11 11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  8 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1

Суперлига: 29-тур лауреатлари аниқланди News

Суперлига: 29-тур лауреатлари аниқланди

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 29-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:2

Суперлиганинг 29-тури доирасидаги марказий ва қизиқарли баҳс сўзсиз Тошкент дербисида кечди.

Дерби мақомига тўла мос ва хос ўтган баҳса мухлислар асло зерикиб қолишмади. Ҳужумкор руҳда ўтган ўйинда ғолиб номи аниқланмаган бўлсада, стадионга ташриф буюрган ишқибозлар тўртта гол гувоҳига айланишди. Дастлаб "Локо" тўпурари Марат Бикмаев томонидан киритилган гол ўйиндаги ҳисобни очди. Кейинчалик Азиз Ҳайдаров узоқдан ажойиб зарбаси орқали мувозанатни тиклади - 1:1.

Танаффусдан кейин ҳам томонлар биттадан тўп киритишга муваффақ бўлишди. Сардор Собирхўжаев томонидан киритилган голга "Локо" Олег Зотеев жавоб қайтарди. Натижада жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Мазкур учрашув шубҳасиз турнинг энг яхши ўйини эътирофига лойиқ кўрилди.


Тур мухлислари - йўқ

Мухлислик қилиш маданияти ва стадионга томошабинлар ташрифи пасайиб кетгани учун ҳам мазкур номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур ҳаками - Олим Тўйчибоев

Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК учрашувида ишлаган Олим Тўйчибоев ўйинни бехато бошқарди.

Учрашув давомида ўйин назоратини ушлаб турган ҳакам натижага таъсир этувчи қўпол хатоларга йўл қўймади. Қолган ҳамкасбларидан нисбатан яхши ишлаган мазкур рефери бу гал турнинг энг яхши ҳакам номинациясида ғолиб деб топилди.


Тур матбуот хизмати - "Насаф"

Мазкур турда "Насаф" матбуот хизмати анча самарали ва оператив ишлади. "Насаф" матбуот хизмати ходимлари ўринбосарлар ва асосий жамоа ўйинларини бирдек яхши савияда ёритишди. Суратлар, ўйинга превью, учрашув тугаганидан сўнг мураббий ва футболчилар фикрлари ўз вақтида чоп этилди. Ўйин олдидан, ўйин бошланиши ва учрашувдан кейин "қайноқ" суратлар тақдим этишда ҳам "Насаф" анча илдамлаб кетган. Шу боисдан "Насаф" матбуот хизмати мазкур турда энг яхши дея эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Қолган учта баҳс "Нефтчи" учун финалга тенг"

"Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг қолган ўйинларларни финалга қиёслади.

"Олдиндаги барча ўйинларда фақат ғалаба бизни қониқтиради. Ушбу баҳслар финалга тенг. Ортга йўл қолмади. Агар мавсумнинг қолган ҳамма баҳсларини ғалаба билан якунласак, “Нефтчи” жамоаси чемпионатда қолишга ҳақли", - деди Баҳром Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" айни пайтда Суперлиганинг жон сақлаб қолиш учун курашаётган олтиталигида 17 очко жамғарган ҳолда охирги поғонада бормоқда.


Тур голи - Азиз Ҳайдаров

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаровнинг "Локомотив" дарвозасига киритган супер голи сўзсиз турни безаб берди.

"Локомотив"га қарши баҳсда чамаси 25-27 метрлар масофадан дарвозанинг юқори ўткир бурчагини кўзлаган Азиз Ҳайдаровнинг кучли зарбаси чиройли голга айланди. Ушбу гол шубҳасиз турнинг энг чиройли голи дея эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур дарвозабони - Санжар Қувватов

"Насаф" кипери Санжар Қувватов мазкур турда ўз дарвозасини даҳлсизлигини ишончли сақлади.

"Нефтчи"га қарши баҳсда "Насаф" дарвозабони Санжар Қувватов бир неча вазиятда хавфли зарбалар йўлиға туғаноқ бўлди ва учрашув давомида ўз ҳудудини муносиб ҳимоя қилишга эришди. Шу тариқа Санжар Қувватов турнинг энг яхши дарвозабони номига лойиқ кўрилди.


Тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев

"Насаф"нинг мазкур турда ишончли ғалаба ва кўрсатган ўйинида жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг меҳнати ва имзоси жуда катта.

Қаршида "Нефтчи" нафақат мағлуб этилди, балки бутун ўйин давомида мезбонлар жуда катта устунликка эгалик қилишди. Айни пайтда "Насаф" нафақат натижа борасида, балки ўйин жиҳатидан ҳам анча мазмунли ва чиройли футбол кўрсатмоқда. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши мураббийи дея Рўзиқул Бердиев эътироф этилди.


Тур футболчиси - Исмоил Гонсалвеш

"Пахтакор" ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш Суперлиганинг 29-турида "Бухоро"га қарши кечган баҳсда жамоасига ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Ўйин давомида ўз дублини расмийлаштирган Гонсалвеш "Пахтакор"нинг Бухородаги ғалабасини расмийлаштиришда жуда катта кўмакчи бўлди. Шунингдек, легионер футболчи ушбу голлари билан тўпурарлик пойгасида ҳам ўз таъкибчиларидан яна илгарилаб кетди. Мазкур турда 1тадан кўп гол урган ягона футболчига айланган Гонсалвеш тур футболчиси дея эътироф этилди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):

Дарвозабон: Санжар Қувватов ("Насаф")
Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф"), Аббос Отахонов ("Металлург"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")
Ярим ҳимоячилар: Ойбек Нурматов ("Сўғдиёна"), Шароф Муҳитдинов ("Насаф"), Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
Ҳужумчилар: Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор"), Жасур Ҳакимов ("Қўқон-1912"), Ислом Исоқжонов ("Металлург")

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика