Latest news

02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  5 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  7 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  16 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  10 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3

Суперлига: 26-тур лауреатлари аниқланди ФОТО News

Суперлига: 26-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 26-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Пахтакор" - "Локомотив" 1:3

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган марказий баҳс, Тошкент дербисида мухлисларга голлар-шоуси тақдим этилди.

Чемпионлик баҳсига қиёсланган мазкур ўйинда "Локомотив" кубокдаги мағлубият аламини олишга муваффақ бўлди. Расмий протоколда 11дан ортиқ мухлис келгани қайд этилган учрашувда мезбонлар битта, меҳмон "темирйўлчилар" эса 3 маротаба дарвозани ишғол этишди. Натижада Андрей Фёдоров жамоаси "Пахтакор"ни ўз уйида мағлуб этди. Шота Арвеладзе "шерлар" бошқарувига келгач "Локо" илк маротаба "Пахтакор"дан устун келди. Бунга қадар эса жамоалар ўтказган 4 беллашувнинг иккитаси "Пахтакор"нинг ғалабаси ва яна 2таси дуранг билан тугаганди. Марказий ўйин мақомидаги мазкур учрашув сўзсиз турнинг энг қизиқарли ва эътиборли тўқнашувига айланди.


Тур мухлислари - йўқ

Мухлислик қилиш маданияти ва стадионга томошабинлар ташрифи пасайиб кетгани учун ҳам мазкур номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур ҳаками - Зокир Қодиров

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашувини бошқариб борган Зокир Қодиров баҳсни ҳеч қандай қўпол хатоларсиз ўтказди.

Ўйин давомида баҳсли қарорлар чиқармаган, ўйин натижасига таъсир этувчи хатоларга йўл қўймаган Қодировни тур ҳаками дея эътироф этдик.



Тур матбуот хизмати - йўқ

Тан олиш керак, клублар матбуот хизмати ҳам мавсумнинг якуний қисми яқинлашаётгани сари уйқуга кетмоқда. Уларда ҳам аввалги фаоллик, тезкорлик ва профессионаллик кўринмаяпти. Мазкур турда ҳеч бир матбуот хизмати ўз ишини юқори даражада уддалагани йўқ. Шу боисдан ҳам мазкур турда ҳеч бир клуб матбуот хизмати эътирофга лойиқ кўрилмади.


Тур иқтибоси: "Биз ҳали "Локо" билан яна учрашамиз"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин чемпионлик масаласи ҳали буткул ҳал бўлмаганини таъкидлаб, қолган жамоалар "Локо"ни таслим этишларига умид қилишини яширмади.

"Чемпионлик тақдири буткул ҳал этилгани йўқ. Биз ҳали яна "Локомотив" билан учрашамиз. Шунингдек, "Локо" олтиталикдаги қолган жамоалар билан ўзаро ўйнайди. Қайсидир жамоа улардан очко олишига умид боғлаймиз", - деди Шота Арвеладзе.


Тур голи - Хуршид Мухторов

"Насаф" ҳимоячиси Хуршид Мухторов Олмалиқда ўтган собиқ жамоасига қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди.

Собиқ жамоасини жарима зарбасидаги чиройли ва беназир гол билан сийлаган Мухторов тур голига муаллифлик қилди. Ижро ва зарба ҳамоҳанг жуда чиройли кўринишни хосил қилди.


Тур дарвозабони - Жавоҳир Илёсов

"Металлург" мазкур турда ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди.

Ғалабада эса бекободликлар дарвозасини ишончли қўриқлаган Жавоҳир Илёсовнинг ҳам хизмати катта бўлди. Айнан унинг рақиб ҳужумлари пайтида ишончли ҳаракатлари жамоа ҳисобидаги очколар сонини ошишига хизмат қилди.


Тур мураббийи - Андрей Фёдоров

"Локомотив" Суперлиганинг 26-турида "Пахтакор" меҳмони бўлган "Локомотив" муҳим баҳсда қимматли уч очкога эга чиқди.

Андрей Фёдоров бошқарувидаги "Локо" пешқадамликни мустаҳкамловчи ғалабани "Пахтакор" майдонида қўлга киритганида мураббийнинг хизмати катта бўлди. Айнан Фёдоров танлаган тактика якунда ўз мевасини берди. Шу боисдан ҳам муҳим ва марказий учрашувда ғалабани тантана қилган Фёдоров тур мураббийи сифатида эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур футболчиси - Анзур Исмоилов

"Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов "Пахтакор"га қарши марказий баҳсда қўлга киритилган ғалабада қўшган ҳиссаси жуда катта бўлди.

Анзур Исмоилов нафақат ҳимояда тартибли ўйнади, балки ўйинга туб бурилиш ясаган ва "Локомотив"нинг устунлигини ҳисобда акс эттирган голга ҳам муаллифлик қилди. Шунингдек, Исмоилов ҳаводаги курашларда, якка-курашларда жуда фаол ва тартибли ўйнади. Шу боисдан ҳам Анзур Исмоилов тур футболчиси дея эътироф этилди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-4-2):

Дарвозабон: Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Хуршид Мухторов ("Насаф"), Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар: Шаҳзод Шайманов ("Металлург"), Никола Милинкович ("Сўғдиёна"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Локомотив"), Мурод Бобожонов ("Нефтчи")


Тўпурарлар:
1.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 14 (9 пенальти)
2.Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 11 (2 пенальти)


Ассистент:
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 12


Қизиқ факт: Фарруҳ Сайфиев Суперлиганинг иккинчи босқичининг барча ўйинларида гол ураётган ягона футболчи. Фарруҳ Сайфиев кетма-кет 4 турдан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. "Навбаҳор" билан ўйинда бошланган мазкур голли серия, "Бухоро", "Металлург" ва "Локомотив" билан учрашувда ҳам давом этди.


Турнир жадвали

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика