Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси News

Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Кеча, 17 март куни Ўзбекистон Суперлигаси 2024 йилги мавсуми 3-тури ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунлангач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 3-тур доирасида ўтказилган 7 ўйинда жами 9 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: «Локомотив» – «Пахтакор» учрашуви, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Турнинг дастлабки баҳси 36-дақиқасида «Локомотив»нинг 2-рақамли футболчиси А. Абдурашидов рақиб жарима майдончаси ичига кириб бораётган вақтида «Пахтакор»нинг 22-рақамли аъзоси У. Адҳамзода билан контакт содир бўлган ва ҳужумчи жарима майдончаси ичида йиқилган. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин 11 метрлик нуқтага ишора қилган, ВАР ҳаками ҳам унинг қарорини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимояланаётган жамоа футболчиси рақибини чалиб юборган. Пенальти тўғри қўйилган, ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.

2-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» баҳси, эҳтимолий фол. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Жиззахдаги баҳснинг 44-дақиқасида мезбонлар ҳужуми аввалида икки жамоа вакиллари тўқнаш келган ва тўп «Сўғдиёна» футболчисининг қўлига теккан. Шундан сўнг, мезбонлар ҳужумни гол билан якунлаган. Дастлаб, 2-ёрдамчи ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этган, бироқ кейинчалик ВАР ҳакамлари офсайд чизиғини чизиш орқали гол тоза урилганини қайд этишган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Дастлабки вазиятда «Сўғдиёна» футболчисининг қўли табиий ҳолатда. Аксинча, «Олимпик» футболчиси қоида бузмоқда. Шундай бўлса ҳам, тўп мезбонларда қолгани сабабли бош ҳакам ўйинни тўхтатмаган. Гол урилган вазиятда офсайд йўқ. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

3-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» ўйини, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Ушбу учрашувнинг 52-дақиқасида «Сўғдиёна»нинг 22-рақамли футболчиси «Олимпик» аъзосининг оёғини босиб олган. Шундан сўнг, бош ҳакам Фирдавс Норсафаров 11 метрли жарима зарбаси белгилаган. ВАР ҳакамлари ҳам унинг қарорини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимоячи рақибининг оёғини оёқ кийимнинг таг қисми билан босган ва бу пенальтига сабаб бўлган. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

4-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик», бекор қилинган пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Учрашувнинг 84-дақиқасида «Олимпик» футболчиси рақиб жарима майдончаси чизиғи устида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиб, йиқилган. Дастлаб бош ҳакам пенальти белгилаган, бироқ кейинчалик ВАР ҳакамлари ёрдами билан бунга ўзгартириш киритилиб, фол жарима майдончаси ичида эмас, ташқарисида бўлгани қайд этилган ҳамда жарима зарбаси белгиланган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Фол жарима майдончаси ташқарисида содир этилган. ВАР вазиятга аралашиб тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

5-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» учрашуви, эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Жиззахдаги баҳснинг 90-дақиқасида мезбонлар аъзоси Зотеевнинг зарбаси жарима майдончаси ичида «Олимпик» аъзосининг қўлига теккан. Бош ҳакам учрашувни давом эттиришга рухсат берган. Бироқ кейинчалик эътирозларга чек қўйиш мақсадида ВАР монитори ёнига борган. Такрорларни кўриб чиққан Норсафаров қарорини ўзгартирмаган ва ўйин давом эттирилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳимоячининг қўли танага ёпишиб, табиий ҳолатда турибди. Бу вазиятда бош ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилган. ВАР такрорларида ҳам бу қарор тўғрилиги ўз тасдиғини топган. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

6-вазият: «Сурхон» – «Андижон» баҳси, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Ўйиннинг 34-дақиқасида андижонликлар жарима зарбасини ижро этгач, «Сурхон»нинг 10-рақамли футболчиси Д. Плетнев меҳмонларнинг 17-рақамли аъзоси Ф. Соҳибжоновни ўз жарима майдончаси ичида йиқитган. Вазиятни яқиндан кузатиб турган бош ҳакам Аскер Нажафалиев дарҳол 11 метрли нуқтага ишора қилган. ВАР ҳакамлари ҳам пенальтини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Сурхон» футболчиси ҳужумчига нисбатан фол ишлатган, пенальти тўғри белгиланган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

7-вазият: «Нефтчи» – «Металлург» учрашуви, мезбонларнинг голи. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Фарғонадаги баҳснинг 89-дақиқасида мезбонлар аъзоси К. Карп рақиб дарвозасини ишғол қилган. Футболчи зарба бераётган пайтда унинг 3 та жамоадоши ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Бироқ ВАР ҳакамлари такрорларни кўриб чиққач, голни инобатга олишни тавсия қилган. Шундан сўнг, гол ҳисобланган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ЎзФҲМ ташаббуси билан ишга туширилган 2 дарвоза ортидаги камералар бу сафар ҳам яна бир бор ўз фойдасини кўрсатди. Дарвоза ортидаги камера туширган тасвирда офсайддаги футболчилар тўп ва дарвозабон йўлини тўсмагани аниқ кўринган. Гол қоидаларга мувофиқ урилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

8-вазият: «Бунёдкор» – «Навбаҳор» ўйини, эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Учрашувнинг 25-дақиқасида «Навбаҳор» футболчилари жарима зарбасини ижро этгач, «Бунёдкор» дарвозабони тўпни мушти билан узоқлаштирган. Шу жараёнда тўп «Бунёдкор»нинг 11-рақамли аъзоси Т. Абдухолиқовнинг қўлига теккан. Бош ҳакам дастлаб ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Сўнгра, ВАР ҳакамлари билан қисқа суҳбатдан кейин ўйинни давом эттириш қарорида қолган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ўйин давом эттирилиши тўғри қарор бўлган. Тўп ўз жамоадошидан узатилган вазиятда қўлга тегса, пенальти белгиланмайди. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

9-вазият: «Бунёдкор» – «Навбаҳор» учрашуви, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Тошкентдаги баҳснинг 69-дақиқасида «Навбаҳор»нинг ҳужуми чоғида тўп мезбонларнинг 66-рақамли аъзоси А. Тўлқинбековнинг қўлига теккан. Дастлаб, бош ҳакам ўйинни давом эттирган. Сўнгра, ВАР ҳакамлари Олим Тўйчибоевни монитор ёнига чақиргач, ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Тўп ҳимоячининг нотабиий ҳолатдаги қўлига теккан. Бу вазиятда ВАР ҳакамлари бош ҳакамга ёрдам бериб, тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

10-вазият: ОКМК – «Динамо» баҳси, эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Олмалиқдаги учрашувда юзага келган ушбу баҳсли вазият самарқандликларнинг ҳужуми жараёнида юзага келган. «Динамо»нинг 21-рақамли ҳужумчиси А. Холмирзаев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун кураш чоғида ҳимоячи ва дарвозабон билан тўқнашиб, йиқилган. Бош ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берган, ВАР ҳакамлари ҳам унинг қарорини қўллаб-қувватлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда тўпга биринчи бўлиб ҳимоячи теккан. Шундан сўнг, ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасида контакт содир бўлиб, «Динамо» аъзоси йиқилган. Тўпга биринчи бўлиб ўйнагани учун ОКМК аъзоси қоидани бузмаганини қайд этишимиз мумкин. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

11-вазият: ОКМК – «Динамо» учрашуви, эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Ушбу баҳсда яна бир бор шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. «Динамо» жамоасининг ҳужуми чоғида жамоа вакили Х. Ҳалилов рақиб жарима майдони ичида тўп учун кураш чоғида ҳимояланаётган жамоа вакилидан оёғига енгил зарба қабул қилиб олган. Вазиятни жуда яқиндан кузатиб турган бош ҳакам Иброҳим Исмоилов ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР ҳакамлар вазиятни текшириб чиққач, пенальтига асос йўқлигини қайд этган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун кураш чоғида контакт қайд этган. Бироқ бу пенальти белгилаш учун етарли асос эмас. Қолаверса, вазиятни бош ҳакам жуда яқиндан кузатиб турган, у бу ҳолат учун 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши нотўғри бўлишини тушунган. Ўйинни давом эттириш — тўғри қарор эди. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

Rating: +2   

Comments

+1   
19 mar 14:23:14
Jiz12
Хамма қарорларни биттага қўйиб тўппа тўғри димаптида экспертлар
+1   
19 mar 13:50:23
jasur
Давай Анжан чемпион боламиз
+1   
19 mar 13:25:19
Dr_anonim
Бу эксперт хакамлар комиссиясидаги жудохам зўр эканларми эй қойил ээээ, Сизлар даҳосиз )))))
+1   
19 mar 13:08:16
Izzatillo89!
Reply to comment by Сурхон футбол клуби
бу ерда хакамларнинг нотўғри қарорлари хам бор, проста мухлислар ўртасида провакатция бўлиши мумкунлигини экспертчиларга айтилган. хақиқат йўқ ўзи. Сурхон Андижон ўртасида хеч қандай пенальти йўқ эди. экспертчилар хам ёлғон маълумот бермоқда
Тўғри йиқитканми, ё жарима майдони ташқарисидами. Бу футбол кўпкаримас
+1   
19 mar 12:26:30
Сайдулло Азамов
Сурзон футбол клуби юзери утган йили каерда эдиз Анлижонди 100 % лик голини хисобламай Рахим Каримов деган ифлос Сурхонга галабани оберганда Ушандан буён Андижонди уйинига куйилмайди бу одам
+1   
19 mar 11:11:13
Бобокул Авезов
Эксперт хакамлар хам хакамлардан ташкил топган. Кул кулни ювади, икки кул бирикиб юзни ювади. Менинг фикрим: ВАРда ишлайдигон хакамлар уйинларда хакамлик килмаслиги керак.
+1   
19 mar 11:03:03
Сурхон футбол клуби
бу ерда хакамларнинг нотўғри қарорлари хам бор, проста мухлислар ўртасида провакатция бўлиши мумкунлигини экспертчиларга айтилган. хақиқат йўқ ўзи. Сурхон Андижон ўртасида хеч қандай пенальти йўқ эди.
экспертчилар хам ёлғон маълумот бермоқда
+1   
19 mar 10:48:29
M_M_R
Бирорта ҳакам хато қимаптия
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика