Суперлига-2021. Кетказилган мураббийлар...
02 feb 2022 18:51
News
1) Олдига чемпионлик вазифаси қўйилган "Навбаҳор"ни мавсумга Нўъмон Ҳасанов тайёрлади. Бироқ, унга 1-турдаги мағлубиятдан кейин чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ҳасановнинг ўрнини эгаллаган Виктор Жалилов ҳамкасби йиғган таркиб билан ишлашда қийналди. Натижада "лочинлар" 7 турдан кейин атиги 6 очко тўплай олди. Бу омадсизликлар мавсумнинг кейинги қисмига ҳам таъсир қилди...

2) Суперлигада "эртак ёзиши" кутилган "Турон"да 2021 йилда 4 нафар бош мураббий ишлади: Исмоилов, Баниак, Шквирин ва Ҳакимов. Натижа ўртада: 26 ўйинда 17 очко — сўнгги ўрин.

3) "Андижон"ни мавсумга Отабек Ғуломхўжаев тайёрлади. Унинг ишини Ёрқин Назаров давом эттирди, Кумиков тугатиб қўйди. Натижа: "Про лига йўлланмаси".

4) "Металлург"ни мавсумга тайёрлаган Андрей Шипилов 2-турдан кейин "қувилди". Бунга жамоанинг биринчи мағлубияти сабаб бўлганди. Натижа: мавсум охирига қадар яна 15 та мағлубият қабул қилиб олинди.

5) Мавсум давомида "устоз алмаштирган" "Сурхон" ҳам Суперлигада аранг "илиниб қолди".

ФАКТ: Мавсумни турнир жадвалининг юқори бешлигида якунлаган жамоаларнинг барчаси йил давомида фақат битта мутахассисга ишонч билдирган клублардир.

Қўшимча: Про лигада ҳам худди шу ҳолат содир бўлди. Нисбатан кучли таркибга эга бўлган "Бухоро" 12 ойда 6 бор мураббий алмаштирди. Бироқ, элита йўлланмасини "Динамо" ва "Олимпик" жамоаларига ютқазиб қўйди.

Самандар Файзуллаев тайёрлади
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments