Latest news

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи) News

Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи)

Суперлигадаги якунланган 2-турнинг тўлиқ шарҳи билан таништириб ўтамиз.

Бу гал ҳам чемпионатдаги навбатдаги турни очиб бериш Навоий шаҳридаги "Ёшлар спорт мажмуаси"даги стадион гарданига тушди. Унда Ҳамид Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" Олмалиқнинг АГМК жамоасини меҳмон қилди. Биринчи турда дуранг қайд этган жамоалар ўртасидаги баҳсда Элгужа Григалашвилидек сифатли легионерга эга мезбонлар зафар қучишни уддасидан чиқишди. Баҳс тезкор гол орқали мезбонлар фойдасига бошланди. Айнан Элгужа Григалашвилининг аниқ ва фаол ҳаракати орқали ҳужум марказдан чап қанот орқали ривожлантирилди. Элдор Бойматовнинг жарима майдончаси ичида турган Медина Смитга узатган тўпини навоийликларнинг янги трансферига айланган ҳужумчи голга айлантирди. Қайд этиш керакки, мазкур вазиятда ҳужумчи оффсайдда қолганди, бироқ қанот ҳаками ушбу вазиятни баҳолашда адашди. Кейинчалик АГМК ҳужумга берилди ва кетма-кет икки маротаба қулай вазиятга эга чиқди. Биринчисида Расул Йўлдошевга аниқлик етишмаган бўлса, иккинчи вазиятда Жасур Ҳасанов мўлжалда адашди. Бироқ бўлим якунида Азиз Асимов "Қизилқум"  дарвозаси томон "нуқта"ни кўрсатди. Дилшод Жўраев эса пенальтини голга айлантиришда муаммога дуч келмади.

Танаффусдан кейин катта саҳнага Элгужа Григалашвили чиқди. Айнан унинг жарима зарбасидан киритган шедевр голи ва кейинчалик Медина Смитнинг узатмасини голга айлантириши якунда навоийликлар ғалабасини таъминлади - 3:1.

Шу куни асосан иккинчи рақам остида қарши ҳужумда ўйнаган "Қизилқум" ўз вазиятларидан унумли фойдаланди. Самарали футбол кўрсатди. АГМК эса яратилган вазиятларини голга айлантириш бобида оқсаши натижасида чемпионатдаги илк мағлубиятини Навоийда қабул қилиб олди.

Qizilqum

Medina Smith - 1', Элгужа Григалашвили - 51', Элгужа Григалашвили - 69'

Superliga. Round 2

29/03/2019, 18:15

1
:
3
Finished

OKMK

Dilshod Juraev - 44'

45'
90'
1'  Medina Smith
1'  Eldor Boymatov
19'  Erkin Baydullaev
46'  Mirjalol Kasimov (Xurshid Olimov)
51'  Элгужа Григалашвили
69'  Элгужа Григалашвили
69'  Medina Smith
83'  Sherali Juraev (Maksud Karimov)
87'  Medina Smith (Murod Bobojonov)
22'  Расул Юлдашев
44'  Dilshod Juraev
61'  Murodjon Toshmatov (Zokhir Pirimov)
64'  Mirgiyoz Suleymanov
65'  Расул Юлдашев (Sanat Shikhov)
73'  Jasur Khasanov O (Zafar Palvanov)

Ўйиндан кейин мураббийлар нима деди?

Ҳамиджон Актамов ("Қизилқум" бош мураббийи): "Ўйиндан олдин озгина ҳаяжон бор эди. Миржалол Қосимовни ўзимга устоз деб биламан. Ўтган йилги кубок соҳиби бўлмиш АГМКни мағлуб этиш ёқимли ҳолат. Биринчи тур ва иккинчи тур ўртасида танаффус юзага келгани боис яна кичик йиғин ўтказишга мажбур бўлдик. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Яхшики буни уддаладик".

Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи): "Гарчи ютқазган бўлсакда ёмон ўйнадик дея олмайман. "Қизилқум" иккинчи рақам остида ўйнаб қарши ҳужумларда самарали ҳаракат қилди. Биз эса вазиятларни голга айлантиришда оқсадик".

Куннинг ва турнинг иккинчи беллашуви Бекободда ўтказилди. "Металлург" ўз уйида "Бухоро" командасини синовдан ўтказди. Шипилов ва Ашурматов тўқнашувида ўз ихтиёрида тажрибали ва маҳоратли футболчиларни жамлаган Шипиловнинг қўли баланд келди. Учрашув давомида ҳудудий устунлик билан ҳаракат қилган "Металлург" дастлабки голни Баҳром Абдурахимовнинг узатмасидан сўнг киритди. Бу вазиятда жарима майдончаси ичида турган  Сергей Тумасян осонлик билан Хуршид Хўжаев дарвозасини ишғол этди. Иккинчи таймда эса тушунарсиз вазиятда белгиланган пенальтини Сервер Жепаров аниқ амалга оширди ва учрашувда якуний нуқтани қўйди - 2:0.

Шу тариқа "Металлург" мавсумдаги илк ғалабасини кучли ёмғир остида ўтган қизғин баҳсда қўлга киритди ва очколар сонини 4тага етказиб олди.

Metallurg

Sergey Tumasyan - 35', Server Djeparov - 75'

Superliga. Round 2

29/03/2019, 20:15

0
:
2
Finished

Bukhara

45'
90'
16'  Shavkat Mulladjonov
35'  Sergey Tumasyan
35'  Bahrom Abdurahimov
49'  Stanislav Andreev
52'  Иброхим Юлдашев (Akbar Ismatullaev)
75'  Server Djeparov
77'  Sergey Tumasyan (Zohid Abdullaev)
79'  Bahrom Abdurahimov (Kamoliddin Tadjiev)
28'  Jahongir Abdumo’minov
48'  Tokhirjon Shamsitdinov
53'  Tokhirjon Shamsitdinov (Jamoliddin Ubaydullaev)
61'  Jahongir Abdumo’minov (Firdavs Asadov)
62'  Ergash Ismailov
66'  Ergash Ismailov (Doston Ibragimov)
73'  Jamoliddin Ubaydullaev
74'  Vladimir Baenko
85'  Vladimir Baenko
90'  Ivan Nagaev

Ўйиндан кейин мураббийлар нима деди?

Андрей Шипилов ("Металлург" бош мураббийи): "Уйдаги биринчи ўйинда масъулият ҳам бошқача бўлади. Учрашувнинг 33-дақиқасигача бизда ҳеч нима ўхшамади, чунки рақиб имкон бермади. Айнан шу дақиқада чиройли ҳужумдан кейин гол урдик. Майдонда жуда кўп кураш бўлди. Биз асосан натижа учун ўйнадик. Ёмғирли ҳавода стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман".

Бахтиёр Ашурматов ("Бухоро" бош мураббийи): "Умуман олганда жамоамиз ёмон ўйнамади. Голдан кейин ўйинимизни йўқотиб қўйдик. "Металлург" сафидаги тажрибали футболчилар баҳс тақдирини ҳал этишди. Бугунги мағлубият жамоа билан ҳали кўп ишлаш кераклигини кўрсатди. "Металлург" яхши ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди".


Турнинг қолган иккита ўйини 30 март куни давом эттирилди. Куннинг илк учрашуви Суперлига дебютантлари саналган "Сурхон" ва "Динамо" ўртасида кечди. Ўйин мезбонлар жанговор руҳда ҳужумга ўтиши билан бошланди. Дастлабки дақиқадаёқ жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритган мезбонларга Шерзод исмли футболчилар омад олиб келди. Шерзод Каримов томонидан ошириб берилган тўпни Шерзод Ҳакимов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Термиздаги баҳсдаги тезкор киритилган гол учрашув охирига қадар ягоналигини сақлаб қолди ва "Сурхон" Суперлигадаги дастлабки ютуғини айнан Про-лигадан чиққан лигадоши устидан қўлга киритди. Қайд этиш керакки, баҳс "Сурхон"нинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Қатор яратилган вазиятлар белгиланган пенальтини голга айланмаслиги натижасида таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади. "Динамо" дарвозабони голдаг хатосини қолган баҳс давомида икки карра ювишда муваффақ бўлди. Айнан Ботирали Эргашевнинг ажойиб қутқарувлари натижасида таблодаги ҳисоб йириклашиб кетмади.

Surkhon

Sherzod Khakimov - 2'

Superliga. Round 2

30/03/2019, 16:15

0
:
1
Finished

Dinamo

45'
90'
2'  Sherzod Khakimov
2'  Sherzod Karimov
30'  Shavkat Salomov
59'  Dilshod Jabbarov (Rakhmatullo Berdimuradov)
73'  Sherzod Khakimov (Azamat Allaniyazov)
90'  Sherzod Karimov (Ayubkhon Nomanov)
51'  Qadamboy Nurmetov (Sanjar Baratov)
65'  Amirjon Safarov (Nizomjon Norov)
70'  Shohruh Abdurahmonov (Jasur Azimov)
74'  Hakimjon Alamxonov
75'  Akmal Kholmuradov

Ўйиндан кейин мураббийлар нима деди?

Андрей Микляев ("Сурхон" бош мураббийи): "Принципиал аҳамиятга эга ўйинда муҳим ғалабани тантана қилдик. Ҳали ўйинимизда камчиликлар кўп ва бунинг устида ишлашимиз талаб этилади. Умид қиламанки, бу ғалаба охиргиси бўлмайди".

Даврон Файзиев ("Динамо" бош мураббийи):  "Мухлисларбоп футбол намойиш этилди. Рақибни ўрганиш жараёнида улар айнан стандарт вазиятларида хавфли эканлигини таъкидлагандим. Лекин шунга қарамай айнан стандарт вазиятидан кейин гол ўтказдик. Голдан кейин тенгма-тенг курашишга интилдик. Лекин ҳужум чизиғимизда муаммолар борлиги панд берди. Бу борада ҳали ишлаймиз".

Куннинг иккинчи баҳси эса Тошкентдаги ТТЗ даҳасида бўлди. Амалдаги  чемпион ва бронза медали соҳиблари ўртасидаги баҳс турнинг энг қизиқарли ва шиддаткор ўйинига айланди. "Локомотив" "Пахтакор"дан учралган мағлубият аламида ёнган бўлса, "Навбаҳор" "Қўқон-1912" билан баҳсдаги қўлдан чиқарилган ғалабадан ғазабда эди. Ўйин тезкор ҳужумлар орқали бошланди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" дадил ва яхшироқ кўринди. "Локомотив" эса кўпроқ асабий ва ўз майдончаси олдидаги ишончсиз ўйини орқали "Навбаҳор"га ғалаба умидини тақдим этиб турди. Гарчи биринчи бўлимда меҳмонлар нисбатан ташаббус билан ўйнаган бўлсаларда гол уришни уддасидан чиқа олишмади. Бир вазиятда Касьян томонидан киритилган гол дарвозабонга фол бўлгани туфайли инобатга олинмади. Иккинчи таймда эса ташаббус "Локомотив" тарафга ўтди ва буни мезбонлар ҳисобда ҳам акс эттира олишди. Жарима зарбасидан оширилган тўпни Йелич боши билан жамоадоши Темурхўжа Абдухолиқов томон ташлади, "Локо"нинг жорий мавсумдаги асосий тўпурар ҳужумчиси мазкур вазиятдан наф чиқара олди - 1:0.

Шу тариқа бу гол учрашув якунига қадар ягоналигича қолди ва "Локомотив" чемпионатдаги илк ғалабасини "Навбаҳор"га қарши ўйинда қўлга киритди. Қизиғи шундаки, ўтган мавсум ҳам Канчельскис дастлабки мағлубиятини айнан Тошкентда "Локо"га қарши учрашувда қабул қилганди. Бу гал ҳам ушбу мағлубиятнинг аччиқ таъмини айнан ТТЗ даҳасида ўтказилган баҳсда ҳис этди.

Lokomotiv

Temurkhuja Abdukhalikov - 62'

Superliga. Round 2

30/03/2019, 19:00

0
:
1
Finished

Navbahor

45'
90'
30'  Islom Tukhtakhodjaev
40'  Анзур Исмоилов
55'  Azizbek Amonov (Arslanmirat Amanov)
62'  Temurkhuja Abdukhalikov
89'  Diyor Turapov (Jamshid Iskandarov)
90'  Temurkhuja Abdukhalikov (Filip Rajevac)
12'  Oston Urunov
15'  Obid Jurabaev (Славко Лукич)
46'  Oston Urunov (Abbos Gulomov)
69'  Jahongir Mehmonov
72'  Abdujamol Isroilov (Bakhodir Nasimov)
80'  Azim Akhmedov
90'  O’tkir Yusupov

Ўйиндан кейин мураббийлар нима деди?

Андрей Фёдоров ("Локомотив" бош мураббийи): "Биринчи бўлимдан кўра иккинчи таймда яхшироқ ўйнадик. Натижада баҳс тақдирини ҳал этган гол айнан танаффусдан кейин урилди. Биринчи бўлимда жамоамда ҳужум ташкил этиш борасида муаммолар юзага келди. Иккинчи таймда эса бу муаммо ҳал этилди ва ташаббус билан ўйнадик".

Андрей Канчельскис ("Навбаҳор" бош мураббийи): "Иккинчи ўйиндирки дарвозабоннинг хатоси эвазига гол ўтказяпмиз. Буни тушунтириш қийин. Вазиятни ўрганиб чиқамиз. Иккинчи таймда ҳимояда хатолар юзага келди. Агарда ўша хато бўлмаганида ҳисоб 0:0 қолиши мумкин эди. Ўшанда адолатли натижа бўларди".

Турнинг охирги ўйинлари 31 март санасига тўғри келди. Дастлаб Тошкентда "Бунёдкор" - "Пахтакор" дербида ўзаро кураш олиб борди. Номинал мезбон сифатида "Пахтакор" ўйингоҳида ўйнаган "қалдирғочлар" Вадим Абрамов қўл остида чиройли комбинацион футбол намойиш этишган бўлса, "Пахтакор" маълум тўхталишдан сўнг мавсум стартидаги жанговорликни кўрсата олмади. Аммо бу жиҳат мазкур баҳсда "шерлар"га ғалаба қозониш учун тўсқинлик қилмади. Биринчи бўлимда Марат Бикмаевнинг тўп узатмасидан сўнг "қалдирғочлар" тарбияланувчиси саналган Достон Ҳамдамов собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этиб баҳсда ҳисобни очди. Қайд этиш керакки, Достон Ҳамдамов киритилган голни собиқ жамоасига бўлган ҳурмати юзасидан нишонламади ва қўли ишора қилиб  жамоа мухлисларидан узр сўради. "Бунёдкор" жавоб тўпини бурчак зарбасидан сўнг киритди. Тўхтасиновнинг оширмасидан сўнг Мираҳмадов боши билан гол уриб танаффусга қадар мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда нисбатан ўйинини кучайтирган "Пахтакор" Драган Чераннинг голидан кейин яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу вазиятда Черанга Машарипов ажойиб тўп узатмасини амалга оширганди. Якунда мазкур гол баҳс тақдирини ҳал этди ва Тошкент дербисида номинал меҳмон сифатида ўйнаган "Пахтакор" чемпионатдаги иккинчи, мавсумдаги тўртинчи ғалабасини расмийлаштирди. "Бунёдкор" эса ҳозирча иккинчи ўйиндирки 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрамоқда.

Bunyodkor

Mirjakhon Mirakhmadov - 35'

Superliga. Round 2

31/03/2019, 17:00

2
:
1
Finished

Pakhtakor

Dostonbek Hamdamov - 17', Dragan Ceran - 63'

45'
90'
4'  Sanjar Qodirqulov
35'  Mirjakhon Mirakhmadov
35'  Nurillo Tukhtasinov
43'  Абдулла Абдуллаев (Sukhrob Izzatov)
61'  Javokhir Kahramanov (Sanjar Rikhsibaev)
78'  Жасур Жалолиддинов (Sardor Azimov)
17'  Dostonbek Hamdamov
17'  Marat Bikmayev
46'  Sadriddin Abdullaev (Sardor Sobirkhodjaev)
60'  Marat Bikmayev (Javokhir Sidiqov)
63'  Dragan Ceran
63'  Jaloliddin Masharipov
82'  Egor Krimets
84'  Dostonbek Hamdamov (Jasurbek Yakshibayev)

Ўйиндан кейин мураббийлар нима деди?

Шота Арвеладзе ("Пахтакор" бош мураббийи): "Узоқ танаффусдан сўнг яна аввалги ҳолатга қайтиш учун ишлашга тўғри келади. Рақибни ҳам, уларнинг мураббийини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. "Бунёдкор" футбол ўйнашни ёқтарадиган ажойиб жамоа. Улар билан ўйнаш доим қизиқ".

Вадим Абрамов ("Бунёдкор" бош мураббийи): "Ютқаздик. Чунки "Пахтакор" кучли ва бугун яхши ўйнади. Адолатли натижа. Мен жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлмади. Жамоа ёш, лекин ютқазиш доим ёқимсиз".


Куннинг қолган иккита учрашувидан бири Қаршида, иккинчиси Фарғонада ўтди. Қаршида меҳмон "Сўғдиёна" "Насаф"дан учта голни қабул қилиб олди. Сергей Лушан жамоаси эса бу голларга фақатгина биргина тўп билан жавоб қайтаришни уддалашди. Дастлаб яна биринчи турда бўлгани каби Дилшод Саитов ўзининг узоқдан йўлланган зарбаси орқали ҳисобни очди. Қайд этиш керакки, гарчи тўп йўл-йўлакай рақиб футболчисига теккан ҳолда дарвоза тўридан жой олган бўлсада гол Саитов ҳисобига ёзилди. Чунки футбол қоидаси бўйича, тепилган тўп дарвоза томон кетаётган бўлса, унда рикошет бўлса гол зарба муаллифи номига ёзилади. Агарда тепилган тўп аслида дарвозага аниқ бормаётган бўлса ва рикошет орқали тўрдан жой олса, унда бу автогол дея қайд этилади. "Сўғдиёна" эса мезбонларнинг бу голига бурчак зарбасидан кейин Никола Милинковичнинг боши билан урган голи орқали муносабат билдирди ва мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳам уйда ким хўжайин эканлигини кўрсатган "Насаф" аввалига Бобур Давлатовнинг голи, кейин эса захирадан ўйинга қўшилган Ислом Кенжабоевнинг супер голи билан баҳс тақдирини буткул ҳал этди - 3:1.

Ислом Кенжабоев "Насаф" майдончаси олдида тўпни қабул қилиб, рақиб дарвоза томон йўл-йўлакай 4 ҳимоячини алдаб ўтиб тўпни дарвозанинг пастки чап бурчагига аниқ йўналтирди - супер гол.

Шу тариқа таркиби янада ёшариб кетган, ўйини эса кундан-кун янада очилиб бораётган "Насаф" Самарқанддаги дурангдан сўнг Қаршида мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.

Nasaf

Dilshod Saitov - 6', Boburbek Davlatov - 53', Islom Kenjaboyev - 79'

Superliga. Round 2

31/03/2019, 19:15

1
:
3
Finished

Sogdiana

Никола Милинкович - 33'

45'
90'
6'  Dilshod Saitov
24'  Humoyun Murtozaev
53'  Boburbek Davlatov
66'  Ойбек Бозоров (Islom Kenjaboyev)
79'  Islom Kenjaboyev
83'  Sardor Abduraimov
86'  Islom Rashidkhanov (Doniyor Narzullaev)
89'  Boburbek Davlatov (Jurabek Mannonov)
24'  Elyor Orifov
33'  Никола Милинкович
33'  Nuriddin Khasanov
58'  Izzat Abdullaev (Shohruz Norkhonov)
66'  Nuriddin Khasanov (Siroj Meliev)
68'  Doston Toshmatov (Ойбек Нурматов)

Ўйиндан кейин мураббийлар нима деди?

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббийи): "Сўғдиёна"ни яхшилаб ўрганиб чиққандим. Улар айнан ҳимоядан ўйнашларини сезиб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ҳужумда бизга осон бўлмаслигини аввалдан билардим. Тезкор гол бизга қўл келди. Иккинчи таймда эса жамоам характер кўрсатди".

Сергей Лушан ("Сўғдиёна" бош мураббийи): "Мағлубият доимо ёқимсиз. Бугунги ўйинга ишлаб чиқилган режалар ўзини оқламади. Биринчи голку майли, рикошет орқали киритилди. Лекин қолган голлар изоҳ талаб қилади. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариш лозим".


Турнинг энг охирги бўлиб тугаган ўйини Фарғонада "Қўқон-1912" - "Андижон" ўртасида бўлди. Ажойиб муҳит, қизғин кураш ва шиддаткор ўтган ўйинда мухлислар гол кўришмади. Ҳар иккала жамоа якунда дурангга имзо чекишга рози бўлди. Ва иккинчи турда ҳам жамоалар биринчисида бўлгани каби яна бир очкодан бўлишиб олишди.

Kokand-1912

Superliga. Round 2

31/03/2019, 19:15

0
:
0
Finished

Andijan

45'
90'
46'  Oybek Rustamov (Muhammadanas Hasanov)
76'  Muhammadanas Hasanov (Behruz Sadilloyev)
85'  Sukhrob Berdiev (Temur Hakimov)
46'  Doniyor Ismoilov (Shakhzod Ubaydullayev)
86'  Oybek Kilichev
90'  Farkhod Mirakhmatov (Shahboz Jumaboev)

Ўйиндан кейин мураббийлар нима деди?

Нўъмон Ҳасанов ("Қўқон-1912" бош мураббийи): "Майдонда "жанг" бўлди. Жамоам ўйини қовушмади. Мен истаган ўйин асло бундай эмас. Мавсум эндигина бошланди. Ҳали ҳаммаси олдинда".

Элдор Сакаев ("Андижон" бош мураббийи): "Ўйин натижасидан қониқдим. Учрашув қизғин ўтди. Ўйин сифати ҳам аъло даражада бўлди".


Суперлиганинг 2-туридан кейин биргина "Пахтакор" юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. "Сурхон", "Қизилқум", "Насаф" ва "Металлург" ҳисобида эса 4 тадан очко мавжуд ва улар 2-5 ўринларни бўлишиб туришибди. Жиззахнинг "Сўғдиёна" ва амалдаги чемпион "Локо" ҳисобида бир ғалаба мавжуд ҳамда мазкур жамоалар 3 очко жамғаришган. "Қўқон-1912" ва "Андижон" эса мазкур турдаги ўзаро дурангдан кейин кетма-кет иккита баҳсда муросага келгани туфайли 2 очкодан тўплашни уддасидан чиқишиб, турнир жадвалида 8-9 ўринларни бўлишиб туришибди. "Навбаҳор", "Динамо", АГМК ва "Бухоро" ҳисобида эса 1 очкодан мавжуд. Фақатгина "Бунёдкор" ҳозирча умуман очко олмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Турнир жадвали


Тўпурарлар рўйхати:


Ассистентлар:

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") -2

Марат Бикмаев ("Пахтакор") -1

Достон Ҳамдамов ("Пахтакор") -1

Баҳром Абдурахимов ("Металлург") -1

Даврон Ҳошимов ("Локомотив") -1

Игорь Йелич ("Локомотив") - 1

Дилшод Жабборов ("Сурхон") -1

Шерзод Каримов ("Сурхон") -1

Иван Соловьёв ("Навбаҳор") -1

Элдор Бойматов ("Қизилқум") -1

Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") -1

Медина Смит ("Қизилқум") -1

Шаҳбоз Жўрабеков ("Сўғдиёна") -1

Нуриддин Ҳасанов ("Сўғдиёна") -1

Улуғбек Абдуллаев ("Бунёдкор") -1

Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор") -1

Санжар Рашидов (Сўғдиёна) -1

Хуршид Мухторов ("Насаф") -1

Сардор Эминов ("Динамо") -1


Факт: Ҳамиджон Актамов мураббийлик фаолиятида илк бор Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоани мағлуб этди - "Қизилқум" - АГМК 3:1.


Факт: Суперлигадаги жамоалар ичида фақатгина "Бухоро" ҳозирча умуман гол ургани йўқ. Ашурматов жамоаси биринчи турда АГМК дарвозасига йўл тополмаган бўлса, иккинчи турда "Металлург" дарвозаси даҳл этилгани йўқ.


Факт: Суперлига жамоалари ичидан фақатгина "Бунёдкор" иккинчи турдан кейин бирорта очко жамғаргани йўқ ва турнир жадвалида охирги ўринни банд этиб турибди.


Факт: Суперлигада фақатгина "Пахтакор" очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Арвеладзе жамоаси биринчи турда амалдаги чемпион "Локо" (3:1), кейин эса "Бунёдкор" (2:1) таслим этилди.


Факт: Дилшод Саитов ("Насаф"), Шерзод Ҳакимов ("Сурхон") ва Драган Черан ("Пахтакор") кетма-кет иккинчи ўйинда майдонни голсиз тарк этишмаяпти.


Факт: Станлислав Андреев ("Металлург"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Ойбек Қиличев ("Андижон"), Элёр Орифов ("Сўғдиёна"), Шавкат Муллажонов ("Металлург") ва Ҳакимжон Аламхонов ("Динамо") кетма-кет икки учрашувда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


Тур рақами:

Ўтказилган ўйинлар сони: 7

Голлар сони: 15

Мезбон жамоалар урган голлар сони: 11

Меҳмон жамоалар урган голлар сони: 4


Суперлиганинг кейинги 3-тур ўйинлари 5 апрель куни старт олади. Мазкур турда қуйидаги учрашувлар ўтказилади.

3-тур
5 апрель, жума

АНДИЖОН — ЛОКОМОТИВ
ПАХТАКОР — НАСАФ
6 апрель, шанба
НАВБАҲОР — БУНЁДКОР
ДИНАМО — МЕТАЛЛУРГ
7 апрель, якшанба
БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ
АГМК — ҚЎҚОН-1912
СЎҒДИЁНА — СУРХОН

Тур лауреатлари кейинроқ алоҳида эълон қилинади!

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика