Latest news

11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2

Суперлига. 16-тур лауреатлари News

Суперлига. 16-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Навбаҳор" клуби бу тур сафарда "Насаф"га қарши ўйнади ва муҳим ғалабага эришди. Наманган клуби ОФК кубогида юришини давом эттираётган клубни таслим эта олди. Шу боис Виктор Жалилов championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



"Навбаҳор" бу тур Қаршида "Насаф"ни кичик ҳисобда мағлуб этди - 1:0. Ушбу баҳсда меҳмонлар посбони Ўткир Юсупов жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 16-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди.  



Бу турда "Турон" клуби ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев "Локомотив" дарвозасига майдон марказидан гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Локомотив" бу тур ўз майдонида "Турон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "темирйўлчилар" сафида Темурхўжа Абдухолиқов жуда фаол ўйнади. Биринчи таймда пенальтидан гол урган ҳужумчи, иккинчи таймда ўйиндан ҳам гол урди. Шу тариқа, Темурхўжа Абдухолиқов championat.asia талқинига кўра 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика