Latest news

20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  9 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2

Суперлига. 13-тур лауреатлари News

Суперлига. 13-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 13-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Қўқон-1912" билан ўтган дербида "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Олдинги турда ҳам сайтимиз талқинига кўра энг яхши посбон бўлган Юсупов қўқонликларга қарши баҳсда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Тўғри "Навбаҳор" сўнгги дақиқалардан пенальтидан гол ўтказиб мағлуб бўлди, бироқ ўтказилган голда Ўткир Юсуповнинг айби йўқ. Шундай қилиб Ўткир Юсупов championat.asia талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Бухоро" бу турда пешқадамлар орасида бораётган ва ҳозиргача ютқазмаган АГМКга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бухороликларнинг биринчи голи айниқса чиройли чиқди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи - Иззатилла Абдуллаев.






"Бухоро" собиқ мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев жамоани тарк этгач унинг ўрнини Жамшид Саидов эгаллади. Кетма-кет мағлубиятга учраб келаётган Бухоро клуби Саидов қўл остида ғалабага эришди, дуранглар қайд этмоқда, умуман олганда кўплаб йўқотишларга қарамай жамоа яхши ўйин намойиш эта бошлади. АГМК билан учрашувда ҳам "Бухоро" ғалабага эришиши ҳам мумкин эди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Жамшид Саидов 13-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров август ойида жуда ҳам ажойиб ўйнади. "Локомотив" билан учрашувда Бозоров жуда ҳам фаол бўлди ва битта гол уришга ҳам эришди. Бозоров ўсишдан тўхтаб қолмаса яқин орада терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бирига айланишига шубҳа йўқ. Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров 13-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика