Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  7 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  2 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Суперкубок учун Лопетегига 4 хил тактик схема News

Суперкубок учун Лопетегига 4 хил тактик схема

Хабарингиз бор, бугун тунда Европа Суперкубоги учун баҳсда майдонга Мадриднинг икки клуби "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари тушишади.

Жамоа бошқарувини яқинда қўлга олган Лопетеги учун оғир синов, мавсум деярли бошланди. "Реал Мадрид" бош мураббийи, ўзидан аввал клубда ишлаган ҳамкасблари каби қийин танловни амалга ошириши ва юлдуз футболчилардан баъзиларини асосий таркибдан ташқарида қолдиришга мажбур. Баск танлови қандай бўлади ва у бу вазифани қанчалик уддалайди бугун биринчи синовда кўриб оламиз.

Испаниянинг машҳур нашрларидан бири ҳисобланмиш "Marca" мураббий қўллаши мумкин бўлган вариантларни таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрган. Лопетеги ярим ҳимоя ва ҳужумдаги 6 ўринга, 7 нафар номзодни қандай сиғдиради? Лопетеги учун куннинг асосий бош оғриғи шунда.

1. Каземиро захирада қолса...


Бу жуда жиддий қадам бўларди. Сабаби айнан Каземиро сўнгги йилларда энг муҳим ва таркибдан олинмайдиган футболчи ҳисобланарди. Каземиро майдон марказида балансни таъминлайди, лекин Лопетеги тўпга кўпроқ эгалик қилиш, ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб туришни хоҳлайди ва бу йўлда юқори прессингга мурожаат қилади. Шу сабабли ҳам мураббий марказда Иско, Кроос ва Модрич учлигини танлаши мумкин.

2. Асенсио захирада қолса...


"Реал Мадрид" янги мавсумда шубҳасиз Марко Асенсиодан умиди катта. Аммо, Лопетеги майдоннинг марказий қисмида зичлик юзага келтиришни исташи мумкин, бунда Бэйл ва Бензема ҳужумчи ролида бўлса, уларнинг ўртасида, орқароқда Иско ҳаракат қилади. Бундай тактика "Реал"ни тезкорликдан айиради, лекин прессинг амалга оширишда қўл келиши мумкин.

3. Бензема захирада қолса...


Лопетеги "тўққизлик"сиз ҳаракат қилиб кўриши мумкин, лекин бунинг эҳтимоли жуда кам бўлган вариантлардан бири.

4. Модрич захирада қолса...

Катта эҳтимол билан, Лука Модрич ўйинни захира ўриндиғида бошлайди, чунки у жамоага яқинда қўшилди ва машғулотларни бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Таҳминимизча, узоқ мавсум ва оғир ЖЧ дан сўнг, футболчи ҳали чарчоғи чиқмаган ва 100% тайёр эмас.

"Марса" талқинига кўра тахминий таркиблар:

Нима бўлган тақдирда ҳам, Лопетеги иложи борича охиригача асосий таркибини сир тутишга ҳаракат қиляпти. Бу нарсани машғулотда Навас ва Куртуанинг алмашишидан ҳам, мураббий кўплаб футболчиларнинг олдига келиб, индииндивидуал суҳбатлар ўтказганидан ҳам сезиш мумкин.


Спортс.ру сайтидан Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Rating: +28   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика