Latest news

19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  5 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  5 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2

"Суонси" - "Эвертон" 1:1 News

"Суонси" - "Эвертон" 1:1

"Суонси" - "Эвертон" ўртасидаги Англия чемпионати 32-тур учрашувини шу ерда кузатишингиз мумкин.

"Суонси" - "Эвертон" 1:1

Гол: Ленон 42, Шелви 69 (пен).

Суонси – Фабианьски, Фернандес, Тэйлор, Ранхель, Уильямс, Шелви, Корк, Сигурдссон, Ки Сон Ен, Раутледж, Гомис (Эмнес 18).

Эвертон – Ховард, Коулмэн, Стоунз, Джагелка, Бейнс, Баркли, Бэрри, Леннон, Маккарти, Осман, Коне.

Огоҳлантириш: Коне 24, Тэйлор 52, Эмнес 55.                     

90+4. Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Ўзгариш. Баркли ўрнига Миральяс.

85. Сиггурссоннинг жарима зарбаси голга айланишига бир баҳия қолди, Ховард ўз ўрнида.

84. Борган сари қўполликлар кўпайиб кетмоқда. Бу сафар Леннон сариқ карточкали бўлди.

83. Ўзгариш. Шелви ўрнига Дайер.

80. Уильямс рақибга қўполлик ишлатди ва сариқ карточкали бўлиб олди.

78. Эмнес иккинчи қаватда тўп учун курашда жароҳат олган кўринади.

76. Ўзгариш. Коне ўрнига Нейсмит.

69. ГООООООЛЛЛЛЛ! Шелви дарвозанинг ўнг пастки бурчагига зарба берди! Ховард эса қарама-қарши тарафга отилди!

Коулмен жарима майдончаси ичида тўп учун курашда рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Ховард эътирози учун сариқ карточка билан жазоланди.

68. ПЕНАЛЬТИИ!!!!! ЭМНЕС ПЕНАЛЬТИ ИШЛАДИИ!!!!

65. "Суонси" чиройли ўйин кўрсатяпти, аммо ҳамон голдан дарак йўқ. "Эвертон" жарима майдончаси ичида бир неча марта мезбон футболчилари йиқилиб тушди, лекин ҳакам жим.

63. Ки Сун Юн тўпни рақиб устидан ошириб, яқин масофадан Ховард дарвозасига зарба берди. Бироз ноаниқ.

58. "Эвертон" футболчиси тўпни олиднга тепиб юборди, Коне эса бу тўп ортидан қува кетди, аммо Фабиански ҳаммадан ҳам тезроқ тўпга етиб келди ва хавфни бартараф этди.

55. Очиқ ўйин бошланиб кетганга ўхшайди, иккала жамоа ҳам кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда. Эмнес сариқ карточка олди.

52. Тэйлор Леннонга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка олди.

50. "Суонси"нинг икки футболчиси Пиэнарга қарши қоида бузишди.

47. "Суонси" иккинчи бўлимнинг илк дақиқалариданоқ учрашувдаги мувозанатни тиклашга уриняпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


Биринчи 45 дақиқаликда тўпга эгалик қилиш 52-48.

Биринчи бўлим якунланди ва ўйиннинг биринчи ярмида "Эвертон" ғалаба қозонди.

45+2. Комбинацион ҳужум Пиэнарнинг зарбаси билан якунланди, аммо бу зарбага куч етишмади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Пиэнар ўз жамоасининг навбатдаги ҳужумида яширинча тўп ошириш билан Конени жарима майдончаси ичига чорлади, Ароунанинг зарбасини Фабиански илиб олди.

Чап қанотдан ривожланган ҳужумда тўп "Суонси" жарима майдончасига узатиб берилди, аммо на ҳужумчи ва на ҳимоячи тўпга эга чиқа олмади, бироз орқароқда турган Ленон тўпни ўзига тўғирлаб яқин масофадан зарба берди ва Фабиански бу вазиятда ҳеч нарса қила олмади.

42. ГООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ЛЕННОН!

40. Фабиански бурчак тўпини ушлаб олиб ўз жамоасини ҳужумга чорлади, аммо Раутлеж ҳужумда ҳам қоида бузяпти.


ШЕЛВИНИНГ ҲИСОБЛАНМАГАН ГОЛИ

37. Коулмен ўз жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб олди.


КОНЕ БУГУН ЛУКАКУНИ ЎРНИНИ БОСИШИ КЕРАК

32. ЗАРБААА!!! КОУЭЛМЕННИНГ КУЧЛИ ЗАРБАСИНИ ФАБИАНСКИ БАРТАРАФ ЭТДИ.

Йўқ ундан олдин ҳакам Раутлежнинг қўполлиги учун хуштак чалган экан.

31. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Шелви

28. "Эвертон" таркибида ҳам кутилмаган ўзгариш. Осман ўрнига Пиэнар майдонда.


Гомис мушагидаги муаммо туфайли ўйинни давом эттира олмади

22. Мезбонлар ҳужум қилишдан чарчамаяпти.


Шелви ва Коулмэн тўп учун кураш олиб боряпти

18. Ўзгариш. Гомис ўрнига - Марвин Эмнес. 

17. "Суонси" футболчиси жароҳат олган кўринади. Гомисга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

15. Бурчак тўпига чиқиб келган Раутлеж дарвозага аниқ зарба бера олмади.

14. Гомис "Эвертон" дарвозасига учрашувдаги биринчи аниқ зарбани йўллади, Ховарддан ажойиб сейв ва бурчак тўпи.

12. "Суонси" ўз уйида ўйнаётгани эсига тушиб қолди ва ҳужумлар уюштира бошлаяпти.


РОБЕРТО МАРТИНЕС


ГАРРИ МОНК

7. Қишки трансфер мавсумида "Эвертон"га ўтган Ленон ҳозирча бор кучи билан ҳужумга ўтаётгани йўқ.

5. Биринчи беш дақиқа ичида тўпга эгалик қилиш 50/50.

4. Фабиански тўпни эгаллаб олди. Ҳаммаси жойида.

3. Аарон Ленон ўз жамоаси учун биринчи бурчак тўпини ишлаб олди. Бейнс стандартни ижро этади.

2. Иккала жамоа майдон марказида тўпни бир-бирига олдиришни бошлаб юборди.

1. Учрашув бошланди.

- Суонси шаҳрида футболбоп об-ҳаво ҳукм сурмоқда.

- Жамоалар майдонда ва бир неча сониядан сўнг учрашув бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика