Latest news

23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  14 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  69 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  9 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз" News

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз"

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз"

Суперлиганинг дастлабки турларидаги натижалар турлича кўриниш олди. Айниқса, узоқ вақтдан сўнг "Хоразм"нинг кетма-кет ғалабали старти қайсидир маънода кутилмаган ҳолат сифатида қайд этилди. Лекин ўтган турда жамоа "Бухоро"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Суннатилла Абдуллажонов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Суперлигани кетма-кет ғалаба билан бошлаш жамоа учун қанчалик кутилган ва кутилмаган сифатида қабул қилинди?

- Мавсумни кетма-кет ғалаба билан бошлашимизни кўпчилик кутмаган бўлиши мумкин. Лекин жамоамиз учун кутилмаган натижа бўлгани йўқ. Яхши тайёргарлик билан майдонга чиқиб ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Худога шукур ютуқ билан бошладик. 

- Ҳаким Фузайлов айтиб ўтганидек бу баҳорги футбол. Футболчиларда иштиёқ кучли бўлади, барча майдонга соғиниб қайтади. Жамоа энергияни 2 та турда сарфлаб қўймадими?

- Тўғри баҳорги футбол. Лекин жамоалар ўйин тонусига тушиши учун вақт керак бўлади. "Бухоро" билан учрашувга аввалгилари каби тайёргарлик кўргандик. Тўхтаб қолиш ҳақида ўйламагандик. 

- Ўйинда жамоага нима бўлди?

- Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизга кела олдик. Фикримча, иккинчи гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Ютқазаётган жамоа бор кучи билан олдинга ўтади. Иккинчи тўпни биз киритганимизда вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. 

- "Хоразм"да тажрибали ва Суперлига ҳавосини кўрган футболчилар жамланди. Бу таркиб элитада нечанчи ўринга киради?

- Муҳими бизда аҳил оила бор. Жамоамизда жуда яхши футболчилар йиғилган. Олдимизга юқорироқ ўринларни эгаллашни мақсад қилганмиз. Лекин олдиндан гапиришни истамайман. Очкони мавсум охирида ҳисоблаймиз. Ўйлайманки, раҳбарлар ва мухлисларни натижаларимиз билан қониқтира оламиз.

- Тақвим бўйича олганда рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- "Шўртан" ва "Сурхон" ҳам кучсиз жамоа эмасди. Барибир ҳамма жамоа билан ўйнаймиз-ку. Суперлигада ўйинлар осон ўтмайди, ҳар бир жамоанинг олдига қўйган мақсади бор. Биз ҳамма учрашувда 3 очко учун ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика