Latest news

01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  0 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2

Сульшер: "Ҳозирги қаҳрамонлар футболчилар эмас" News

Сульшер: "Ҳозирги қаҳрамонлар футболчилар эмас"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гунна Сульшер коронавирус пандемияси вақтида Соғлиқни сақлаш тизимида ишлаётган "қаҳрамонлар"га футболчилар ҳақиқий ўрнак бўлишлари керак.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида футбол мусобақалари ўтказилмаяпди. "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" эса биргаликда ўз тумани учун пандемияга қарши курашишда ёрдамини аямаяпти.

"Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўз навбатида ҳайрия ишларида, мактабда тарбия топаётган болаларнинг овқатланиши ва карантин вақтидаги бепул тушлик тарқатишда ёрдамини бермоқда.

Сульшер мана шундай глобал кризис вақтида футбол клублари барчага ўрнак бўлишини истайди.

"Одамлар бизни баъзида қаҳрамонларга қиёслашади, аммо биз энди барчага ёрдам беришимиз мумкин. Миллий соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт хизмати - айни дамнинг асосий қаҳрамонлари", - деб гапини бошлади Сульшер.

"Ушбу пандемияга қарши курашишда футболчилар, мураббийлар, умуман олганда футбол аҳли ўзларини яхши кўрсатишлари ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳолини юқори кайфиятда ушлашлари керак".

"Бу гап мен ва Норвегияга ҳам тегишли. У ерда нималар бўлаётганидан хабардор бўлиб боряпман. Энди барчамиз нималарга эътибор бериш кераклигини билиб боряпмиз. Энди ўзимиз ва соғлиғимиз учун пулларни тежаб қоладиган вақт келди. Саломатлик - биринчи ўринда. Сиёсий шиорларни кўп ишлатганим учун узр, аммо бир томонлама бўлиб қолишни истамайман!"

Жамоа футболчилари карантин вақтида Каррингтонда машғулот қила олмайди, бироқ Сульшер бу паллада футболчилар ўзларининг юқори жисмоний ҳолатини ушлаб қолишига ишонади.

"Футболчиларим ажойиб! Уларга тўла-тўкис ишонаман", - деб қўшимча қилади у.

"Улар табиатан соғлом ва доимо курашишга тайёр. Машғулотлар борасида уларда барчаси жойида. Футболчиларни чиниқтиришга ҳаракат қиляпмиз. Чунки биз каби одамлар барча вазиятга мослашишимиз керак"

"Ҳа, тўғри. Футболчилар доим ҳам оиласи билан бўла олмайди. Мана энди улар катта вақтини оиласига ажрата олади".

"Умид қиламанки, майдонга қайтганимизда мухлислар футболчиларимизнинг ҳолатига қойил қолишади. Бироқ ўзлари ҳам тушуниб туришганидек, биз ҳам барча каби вақтни уйда ўтказишга мажбурмиз".

"Умид қиламанки, мухлислар ҳам одам ҳаётидан кўра муҳимроқ ҳеч нима йўқлигини тушуниб турибди. Ҳолат нормаллашаётганини кўриб турибмиз. Бироқ майдонга қайтишга ва ўз ишимизни бажаришимизга шошилмаслигимиз керак. Келинг, барча қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз"

"Барчамиз сабр билан футболнинг стадионга ва экранга қайтишини истаймиз, аммо бунинг учун ҳамма бир мақсадда бирлашиши, тиббиёт ҳодимларининг айтганини қилиб, уйда қолиб, тавсияларни бажариш ва уларга ёрдам бериш керак"

"Агарда кимлардир янада кўпроқ ёрдам берса, биз биргаликда кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган бўламиз"

Оле-Гуннар Сульшер, 2020 йил 2 март

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика