Latest news

20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  1 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  4 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  7 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   6 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21

Сульшер "Дерби"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Погба, Бруну ва жароҳатланганлар ҳақида гапирди News

Сульшер "Дерби"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Погба, Бруну ва жароҳатланганлар ҳақида гапирди

Эртага Англия кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Дерби Каунти" меҳмони бўлади.

Бироз аввал манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

- Дэниел Жеймс катта эҳтимол билан бу ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Маркус (Рэшфорд) ва Поль (Погба) ҳозирча ўйнашга тайёр эмас. Ўйлашимча, Аарон (Ван-Биссака) ҳам ўйнай олмайди. Бугун у текширувдан ўтади, аммо у "Эвертон" билан баҳсда белида оғриқ ҳис қилди. Шундай экан, у эртага тўп тепа олмаслиги мумкин.


Поль Погба ҳақида

"Поль очиқ майдонда физиотерапевт билан ишлашда давом этмоқда ва кейинги ҳафтага қадар асосий жамоа билан бирга шуғулланмайди. Кейин эса у формасини қачон тиклашини кўрамиз, бунинг учун вақт керак".

Де Хеанинг ўрнига Ромеро ўйнайдими?

"Буни ҳал қилиб улгурмадик. Ромеро ўйнаган беллашувларда ўзини яхши кўрсатди. Очиғини айтсам, Давид ҳар бир учрашувда иштирок этаётгани учун виждоним қийналмаяпти. У ажойиб ўйнайди, сейвлар қилади".

Уэйн Рунининг қайтиши ҳақида

"У "Манчестер Юнайтед" учун қантастик ўйинчи бўлган ва бу ерда узоқ йиллар ўйнаган. У клубнинг энг яхши тўпурари, у жуда кўп совринлар ютган. Мухлислар буни қадрлашади деб ўйлайман. Агар учрашув "Олд Траффорд"да ўтганида мухлислар Рунини қайноқ кутиб олишган бўларди".

Бруну Фернандешнинг жамоага қўшаётган ҳиссаси

"Ҳайрон қолмаяпман, чунки унинг майдонда нималар қила олишини ва унинг етакчилик сифатларини кўряпман. Биз айнан шундай таъсирни кутган эдик, лекин юз фоиз амин эмасдик. Баъзи ўйинчилар учун адаптацияга 6 ой керак бўлади. Аммо, биз уни сифатлари учун қўлга киритишни истагандик. Брунуга бу ерлар ёқмоқда. У жамоани руҳлантириб, атмосферани яхшиламоқда".

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика