Суботич "Боруссия Дортмунд"дан кетганини маълум қилди
27 jun 2016 00:03
News
Суботич "Боруссия Дортмунд"дан кетганини маълум қилди
Суботич ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали мухлисларга мурожаат қилди.
"Қадрли дўстлар! Ўтган мавсумда мен шуни тушуниб етдимки, футболга бўлган муҳаббатим жуда юқори экан. Футбол ҳаётимдаги муҳим бир қисм. Бу миллионлар ўйинини жуда севаман, агарда футбол бўлмаганида мен ўз йўлимни топмаган бўлардим. Ҳозир футбол ўйнаш учун идеал спорт формадаман ва ёши мҳам шунга монанд. Ўзимнинг имкониятларим ва кучларимни жамоам ўйинларига сарфлашни истайман. Захира ўриндиғида ўтириб пул ишлашни хоҳламайман. Аксинча ҳар доим диққат марказида бўлиб, ўйинларим ва меҳнатларим орқали пул топишни маъқул кўраман. Умид қиламанки, сизлар мени тўғри тушунасизлар! "Боруссия" ҳар доим юрагимнинг бир бурчагида қолади. Ҳурмат билан сизларнинг Невенларингиз", - деб ёзади Суботич "Боруссия Дортмунд" мухлисларига.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Comments