Latest news

00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  1 00:25ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  0 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  13 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4

Стефан Таркович: "Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди" News

Стефан Таркович: "Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашувдан сўнг қўшниларимиз бош мураббийи Стефан Таркович матбуот анжуманида қатнашди ва мағлубиятга изоҳ берди.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Саудия Арабистонига қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Режаларимиз бузилиб кетди. Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди. Шунчаки, ҳисоб қандай бўлиши номаълум эди, холос. Бугун жамоа сифатида яхши ҳаракат қилдик.

- Қизил карточка кўрсатилган икки ҳолат бўйича фикрингиз қандай? Бугунги ўйинда юз берган ҳолатларни инобатга олсак, Саудия Арабистонига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишни яхши ҳолат деб ҳисобласа бўладими?

- Қизил карточкалар ҳакамларнинг иши. Менинг вазифам ўз ўйинимизни таҳлил қилиш. Иккинчи қизил карточкадан кейин шунчаки ўйинни тугатиб олиш керак эди. Биз ёмон ҳаракат қилмагандик, аммо ютқаздик.

- Бугунги ўйиндан кейин Саудия терма жамоасининг айнан қайси жиҳатини энг кучли деб атаган бўлардингиз?

- Саудия Арабистонининг Ўмонга қарши учрушувини анализ қилгандик. Рақибнинг энг кучли тарафи ўйин услубида. Улар ҳужум пайтида қанотларни тез алмаштиришади. Бўш зоналар очишда жуда фаол ҳаракат қилишади. Бир қанотдан бошқасига бериладиган узатмалар бўйича ҳам Саудия Арабистони ўта кучли.

- Европа футболида фаолият олиб борган мутахассис сифатида сизни Осиё ва Қирғизистон футболи ўзига нимаси билан жалб қилди?

- Осиё футболи Европадан фарқ қилади. Менга Қирғизистон терма жамоасини қайтадан қуриш вазифаси топширилган. Биз шу йўлда ҳаракат қиляпмиз. Ўйинчиларимиз бу турнирда тажриба тўплашмоқда. Қирғизистонликлар менталитетида охиригача курашиш бор. Ўмонга қарши ўйинга бор эътиборимизни қаратамиз. Сабаби, бизда ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб турибди.

- Бугун тўпга илк тегинишдаёқ Қирғизистон термаси футболчилари ўта кескин ҳаракат қилишди. Ўйин давомида иккита қизил карточка олинди. Жамоани ўйинга тайёрлашда уларни керагидан ортиқ руҳлантириб юбормадингизми?

- Бундай деб ўйламайман. Саудия Арабистонига қарши бошқача ўйнаб бўлмасди. Агрессив ўйинчиларни биз майдонда бошқара олмаймиз. Улар барибир ўзлари истаган ишни қилишади. Биз прессинг остида ўйнашимизни билардик. Якунда, ўйин шу сценарий бўйича ўтди.

- Майдонга туширилган ўйинчилар ҳақида гапира оласизми? Уларнинг аксарияти терма жамоада деярли ўйнашмаганди...

- Жамоамиз энди қурилмоқда. Бу жараён анча вақт олади. Таркибдаги футболчилар менинг назаримда мамлакатдаги энг яхши ўйинчилардир. Захирадаги ўйинчиларга бугун имконият беришга қарор қилдим. Уларга қачондир имконият тақдим қилиниши шарт эди. Шундагина, биз кейинги сафар улар қандай ҳаракат қилишлари мумкинлигини била оламиз.

- Бугун Саудия Арабистони қандай кучга эга эканлигини кўрдингиз. Бу терма жамоа Осиё кубогида чемпион бўла оладими?

- Мен Саудия Арабистонини турнир фаворитларидан бири деб биламан. Манчини жамоани яхши тайёрлаганини таъкидлашим керак. Чемпионликка келсак, бу плей-оффдаги рақиблар қандай қаршилик кўрсатишига боғлиқ.


Ж.И

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика