Latest news

20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  0 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  1 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  42 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3

Стефан Дальманинг аянчли тақдири News

Стефан Дальманинг аянчли тақдири

"Мен 6 кун жонлантириш бўлимида ёттим, 6 ой эса ногиронлар аравачасига михланиб қолдим"

Афсуски, Стефан Дальма "Интер"нинг муҳим ўйинчилари қаторида бўлолмади. 22 ёшли ярим ҳимоячи 2001 йил қишда "нерадзуррилар" таркибига ПСЖдан ўтган эди. Франциялик Марко Тарделли (2000-2001) раҳбарлиги вақтида асосий таркибда ўйнаган бўлса, Эктор Купер (2011-2003) бош мураббий бўлган кезларда захирада ўтирган.

Футболчи икки ярим мавсум ичида 72та ўйинда иштирок этиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган. У "Тоттенхэм" ва "Тулуза"га ижарага борган. 2005 йил эса уни "Расинг"га сотиб юборишган. Шундан сўнг, Дальма Францияга қайтади ва "Бордо", "Сошо" ва "Ренн"да тўп тепади. Кейинчалик "Ним" жамоаси таркибида эса фаолиятини якунлайди.

Дальма фаолиятига нуқта қўйганидан сўнг, у ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади. Шу кунларда у интервью бериб, йўқ бўлиб кетганига сабаб анча муаммоларга дуч келгани эканлигини таъкидлади.

"Мен тушкунликка тушиб қолгандим. 6 йил давомида ҳеч нарса қилолмадим. Бир ярим йил аввал эса скутерда аварияга учрадим. 6 кун жонлантириш бўлимида, ярим йил ногиронлар аравачасида ўтирдим. 30дан ортиқ операцияни бошдан ўтказдим. Бу ҳақида яқинларимдан бошқа ҳеч ким билмади", — дея сўзларига якун ясади собиқ футболчи.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика