Latest news

20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  2 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  13 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  19 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9

"Станоевич борасидаги қароримиз хато бўлмади, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш фаолиятимнинг чўққиси бўларди, Шота Арвеладзе жамоани тарк этди, лекин...". Драган Черан билан интервью News

"Станоевич борасидаги қароримиз хато бўлмади, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш фаолиятимнинг чўққиси бўларди, Шота Арвеладзе жамоани тарк этди, лекин...". Драган Черан билан интервью

Ўзбекистон чемпионатининг якунланган мавсумидаги тўпурари ва "Пахтакор" жамоаси етакчиси Драган Черан сайтимизга интервью берди.

Футболчи билан суҳбат жараёнида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. Қуйида Драган Черан билан уюштирилган интервьюнинг тўлиқ қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Суҳбатимизни одатдагидек мавсум ҳақидаги таассуротларингиз ва фикрларингиз билан бошласак. Табиийки, сиз ва "Пахтакор" учун совринларга бой йил бўлди десак янглишмаган бўламиз. Лекин ҳар қандай ютуқ ортида катта машаққат ётади...

- Оғир мавсум ўтказдик. Йил давомида бир қатор ноқулайликлар юзага келди. Тўхталишлар кўп бўлди. Шу боис жамоамиз бор имкониятини кўрсатишга бироз қийналди. Ҳа, чемпионлик ва кубокни қўлга киритдик. Бунинг учун мавсум давомида катта меҳнат қилинди, барча борини берди. 

- "Пахтакор" Суперлига ва Ўзбекистон кубогида қийинчиликсиз ғалаба қозонгандек кўринди. Бунинг сабаби эса жамоага рақобатчининг йўқлигидир...

- Чемпионат савияси ва даражаси йилдан йилга кўтарилиб бормоқда. Шунинг учун совринларни ҳимоя қилиш ва қўлга киритиш мураккаблашиб бораверади. фикримча бу йилги мавсум ўтган йилгига қараганда қийинроқ ўтди. 

- Кетма-кет иккинчи йил Суперлигада тўпурар бўлдингиз...

- Ҳа, бу мен ва жамоам учун улкан ютуқдир. Футбол жамоавий спорт тури ҳисобланади, унда бир ўзингиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Агар жамоада аҳил футболчилар йиғилган бўлса натижа ва сифат ҳам яхши бўлади. 


- Шота Арвеладзенинг кетиши "Пахтакор"ни кучсизлантирадими? 

- Шота Арвеладзе "Пахтакор" ва ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлди ва ўзидан яхши ном қолдирди. Унингсиз янги мавсумни бошлашимиз бироз ғалати туюлиши мумкин. Аммо, бу - футбол. Олдинга интилишда ва янги марраларни забт этишда давом этишимиз даркор. 

- Грузиялик мураббий "Пахтакор" ва бизнинг футболга нима бера олди? Унинг клуб учун қилган энг катта иши нима бўлди?

- У клубга европача қарашларини олиб кирди. Европаликларга хос бўлган муносабатни сингдирди. Ўзининг истаган ҳужумкор футболини ажойиб тарзда йўлга қўйди. Чунки, Арвеладзенинг ўзи ҳам вақтида кучли ҳужумчи бўлган. Асосий жамоада, клубда, академиядан тортиб ўринбосарлар жамоасига қадар аниқ тизмни ўрнатиш ҳисобига "Пахтакор"нинг даражасини кўтарди. Бу қолган жамоаларга ҳам ўрнак ва мисол бўлиши керак деб ўйлайман. 

- Кейинги йил Ўзбекистонга келганингизга беш йил бўлади. Сизга фуқаролик ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаш таклиф қилинса қандай қабул қиласиз?

- Ҳа, 2021 йил июль ойида Ўзбекистонга келганимга роппа-роса беш йил тўлади. Агар Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф тушса бу фаолиятимнинг чўққиси бўларди.

- "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги иштироки бу жамоанинг ҳақиқий даражасини англатадими?

- Биз Чемпионлар Лигасида жуда яхши иштирок этдик. Барчаси биз ўйлагандек кечди. Гарчи турнир марказлашган ҳолатда ўтган бўлсада биз бор кучимиз билан меҳнат қилдик, машғулотларда астойдил ишладик ва ўйлайманки катта ҳажмдаги ишни бажардик. ОЧЛдаг иштирок орқали ўзбек футболининг Осиёдаги даражасини янада кўтаришга ҳаракат қилдик. 

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги имкониятини қандай баҳолайсиз? Тўғри, батафсил фикр билдиришингиз қийин. Лекин, катта эҳтимол билан расмий учрашувларда терма жамоамиз ўзагини "Пахтакор" футболчилари ташкил қилади. Уларнинг имкониятлари, нималарга қодирлиги сизга бегона бўлмаган ҳолат ҳисобланади...

- Фикримча, Ўзбекистон миллий терма жамоасида авлодлар алмашинуви жараёни рўй бермоқда. Мухлислар истаётган даражага ва ҳолатга кириб олиш учун эса маълум вақт зарур. Бунда бироз сабрлироқ бўлиш талаб этилади. Ёш иқтидорли футболчиларнинг салоҳияти юқори. Улар кўплаб катта учрашувларда майдонга тушиб тажриба орттириб боришмоқда. Бу эса вақти келиб самарасини беради. Мен ҳал қилувчи расмий ўйинларда фақат ижобий натижа кутмоқдаман.

- Билишимизга қараганда бу йил "Насаф"нинг етакчиларидан бирига айланган Марко Станоевични Рўзиқул Бердиевга сиз тавсия қилган экансиз. Нима деб ўйлайсиз бу қарор қай даражада ўзини оқлади.

- Рўзиқул Бердиев билан алоқаларим жуда яхши. У мен учун буюк мураббий ва ажойиб инсон. Марко "Насаф"га фойда келтира олишини билардим. Албатта унинг натижаларидан хурсандман. Марко Станоевич яхши савиядаги футболчи эканлигини ўйинлари билан кўрсатди. Якунда қароримиз хато бўлмади. 

- Яқин йилларда ўзбекистонлик мухлислар сизни "Пахтакор"да кўришадими ёки бошқа чемпионатлардан таклифлар борми?

- "Пахтакор" билан яна бир йиллик шартномам бор. Насиб қилса кейинги мавсумда яна учрашамиз. Фурсатдан фойдаланиб мухлисларни яқинлашаётган байрам билан табриклайман. Уларга соғлик ва саломатлик тилайман. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг ва жамоамизга мухлислик қилишда давом этинг.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика