Latest news

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Стадник хотирасига бағишланган VIII халқаро турнир бўлиб ўтди (ФОТО) News

Стадник хотирасига бағишланган VIII халқаро турнир бўлиб ўтди (ФОТО)

Кеча пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган Геннадий Красницкий номли стадионда ўзбек футболининг ХХ асрдаги энг яхши ўйинчиларидан бири Станислав Стадник хотирасига бағишланган VIII халқаро турнир бўлиб ўтди.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон ва Қозоғистондан 8 та жамоа иштирок этди. Булар: “НИК-Қорабулоқ” (Чимкент вилояти, Қозоғистон), “Олимпия” (Тошкент), “Бухоро” (Бухоро), 24-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (Тошкент), “ТАПОИЧ” (Тошкент), “Олмалиқ” (Олмалиқ), “Бунёдкор-2003” (Тошкент) ҳамда Тошкент шаҳар махсус футбол мактаби (Тошкент).



Мусобақа якунига кўра, Бухоро шаҳрининг “Бухоро” жамоаси 1-ўринни эгаллади. Улар ҳал қилувчи финал учрашувида Тошкент шаҳар махсус футбол мактаби жамоасидан устун келишди. Кучли учликка Қозоғистоннинг “НИК-Қорабулоқ” жамоаси якун ясади.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари, кубок, медал ҳамда дипломлар топширилди. Совринларни ўз эгаларига ўзбек футболига кўплаб истеъдодларни етказиб берган фахрий мураббий Евгений Валицкий, устоз шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев, Станислав Стадникнинг дўстлари Иван Шкандин, Анатолий Никитинлар тақдим этишди.



Шунингдек, ҳар бир жамоадан бир нафардан энг яхши футболчи ҳам тақдирланди: Абдувоитов Санжар (“Ник-Қорабулоқ”, Қозоғистон), Тошпўлатов Нурмуҳаммад (Тошкент шаҳар махсус футбол мактаби), Ражабов Шерзод (“Олимпия”), Каримов Улуғбек (“Бухоро”).

Ушбу халқаро хотира турнирини ташкил этишда Бектемир туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг жонкуяр мураббийи Анатолий Алексеевич Лошинин, ЎФФ Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов ҳамда Станислав Стадникнинг дўстлари жонбозлик кўрсатишди.

Мавлон Шукурзода тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика