Latest news

01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  1 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  16 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  343 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  121 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6

Стадиондаги атмосфера, 40 кун ичида ўтказилган 10 та ўйин, "Турон" мухлислари, Козакнинг ҳолати, ОЧЛ ва ўша пайтдаги "Бунёдкор" – Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани News

Стадиондаги атмосфера, 40 кун ичида ўтказилган 10 та ўйин, "Турон" мухлислари, Козакнинг ҳолати, ОЧЛ ва ўша пайтдаги "Бунёдкор" – Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 5-тури доирасидаги қолдирилган "Турон" – АГМК (0:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор, жамоамиз, қолаверса, ўзимни номимдан бутун Ўзбекистан аҳлини Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Яйпанга биринчи марта келдик ва бизни яхши кутиб олишди, бу учун катта раҳмат!  

Ўйинга келадиган бўлсак, курашларга бой, қизиқарли кечди. Албатта, "Турон" жамоасига ҳам қойил қолиш керак. Жуда ажойиб атмосферада тўп тепдик. Майдон сифати аъло даражада. Жамоа раҳбарларига раҳмат айтамиз ва ишларига ривож тилаймиз. 

Мени хавотирга солган жиҳат, 40 кун ичида 10 та ўйин ўтказганимиз бўлганди. Чемпионат доирасидаги охирги учрашувимиз "Навбаҳор"га қарши кечганди. Бундан ташқари, босиб ўтилган узоқ йўллар, хоҳлайсизми-хоҳламайсизми инсон организми толиқади. Яна 95-97% футболчиларимиз рўза тутишмоқда. Буларнинг барига қарамасдан, йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди ва омадимиз келиб, ғалаба қозондик. "Турон" – яхши, жанговар жамоа. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилишса, ижобий натижа кўрсата олишади", – Миржалол Қосимов.

- Аксарият номдор, тажрибали футболчилар иккинчи бўлимда майдонга туширилди. Бу олдиндан тайёрланган режамиди?

- Ҳозир айтиб ўтганимдек, 40 кун ичида 10 та ўйин ўтказишни ўзи бўлмайди. Шу боис ротацияга қўл урдик. Жамоадаги 20-23 киши бир-бирини тўлдириб, ёрдам бериши керак.

- Бугун АГМК ғалабага лойиқмиди?

- Ҳа, лойиқ эди. Бугунги ўйин жанговар тарзда кечди, ҳеч ким ютқазгиси келмади.

- Муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат ҳақида нима дейсиз. Яъни фикрингизча, жаримадан тепилган тўп АГМК дарвозасига кирганмиди? 

- Гол ёки гол эмаслигини кўрганим йўқ. Қанот ҳаками кўрмаган бўлса, мен турган жойдан буни кўришни иложи йўқ эди. Бундай ҳолатлар ҳар доим муҳокама қилинади.

- "Турон" жамоаси мухлислари ҳақида фикрингиз?

- Мухлислар ҳар доим ўз жамоаси ютишини хоҳлайдилар. Қолаверса, "Турон" жамоаси мухлислар учун тўп тепмоқда. Ўзи водийда ҳар доим мухлислар 12-ўйинчига айланишади. Албатта, қойил қолиш керак.

- Владимир Козак ва Валижон Раҳимовни U21 жамоасида кўрдик. Уларнинг асосий таркибга кирмаётганлигига сабаб нимада?

- Козакка келадиган бўлсак, Владимир жароҳатланган. У жароҳати боис бир ойни ўтказиб юборди ва тикланиш жараёнини ўтказяпти. Раҳимовга келсак, у ҳам шунга ўхшаш ҳолатда. Бизда 3 та даврозабон бўлгани сабабли ҳар бирига имкон берамиз.

- Яқинда АГМК ва "Пахтакор" ОЧЛда гуруҳдан чиқолмади. Сиз 2008 йилда "Бунёдкор"ни ярим финалга олиб чиққан эдингиз. Ўшандан бери ўзбек клублари бу босқичгача етиб кела олишмаяпти. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Жуда мураккаб савол. Агар жавобини билганимда, ҳозир бу ерда ўтирмаган бўлардим. Агар жамоамиз "Ал Гарафа"га мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичига чиқа олмаганида, бундай гап-сўзлар бўлмасди. Албатта, футболда омад керак. Лекин аввало, бу футболчиларимизга асқатади. "Пахтакор" ҳам ёмон ҳаракат қилгани йўқ, лекин омад юз ўгирди, кетма-кет 4 ўйинда дуранг кўрсатди. 

Масалан, ўша пайтдаги "Бунёдкор" ҳам гуруҳдан чиқишига 99% инсонлар ишонишмаганди. Ҳақиқатан ҳам охирги пайтлар мавқемиз тушиб кетди, лекин барибир ҳаёт давом этади, олдинга интилиш керак.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика