Latest news

23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  0 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  1 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  50 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4

Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани) News

Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва терма етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов КХДРга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Айтиш мумкинки, биринчи учрашувдан сўнг бизда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. 4 кун ичида футболчиларнинг барчаси тайёргарликни давом эттиришди. Фақат майдон масаласида муаммога учрадик, майдон ҳолати яхши эмасди. Шунга қарамай, эртага бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Биз ижобий натижа учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

Саралаш доирасидаги барча 10 та учрашувни йўқотишларсиз ўтказишнинг иложи йўқ. Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди деб ўйлайман. Улар бу имкониятдан унумли фойдаланишлари керак", – деди Катанец.

"Мураббий айтганидек, ҳаммамиз ўзимизга келиб олдик. Навбатдаги учрашувга тайёрмиз. Майдон билан боғлиқ кичик муаммо кузатилди, бироқ ҳозир бунга аҳамият берадиган пайт эмас. Буёғига энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, 3 очкони қўлга киритиш учун келдик. Олдимиздаги мақсад – фақат ғалаба.

Ўйлайманки, эртанги учрашувга тайёрмиз. Кучли терма жамоалар бундай жараённи бошдан кечириб туради. Йигитлар билан гаплашдик. Биринчи учрашувни тезда эсда чиқарган ҳолда навбатдаги баҳсга эътибор қаратиш лозим. Кучли терма жамоа ҳеч қачон кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учрамайди. Биз кучли терма жамоамиз. Буни эртанги ўйинда кўрсатиб, мухлисларни 3 очко билан хурсанд қиламиз", – деди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, КХДР – Ўзбекистон учрашуви эртага Янги Лаос Миллий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика