Latest news

16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  2 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  6 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  2 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  1 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  18

Сречко Катанец: "Бу ерда ким хўжайин эканлигини эртага кўрсатишимиз керак" (тўлиқ) News

Сречко Катанец: "Бу ерда ким хўжайин эканлигини эртага кўрсатишимиз керак" (тўлиқ)

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - КХДР учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил этилди.

Унинг иккинчи қисмида терма жамоамиз устози Сречко Катанец ҳамда сардоримиз Элдор Шомуродов қатнашди. Қуйида анжуманнинг тўлиқ вариантини ўқишингиз мумкин.

- Барчага салом. Терма жамоамизда ҳозирча барчаси яхши, футболчилар соғлом. Ўйинчиларимиз эртанги баҳсга юз фоиз тайёр. Футболчилар эътиборини бир жойга жамлашган ва бу мени хурсанд қилмоқда. Эртага албатта ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

Элдор Шомуродов:

- Ниҳоят ушбу кунлар келди. Буни узоқ вақт кутдик. Барча ўйинларга тайёр. Мақсадимиз бор ва у учун боримизни берамиз.

Элдор Шомуродовга:

- Бундан аввал икки маротаба Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этгансиз. Бу сафар учинчи саралаш циклида иштирок этмоқдасиз. Аввалги саралашлардан бу сафаргиси сиз учун нимаси билан фарқ қилади ва аввалги босқичлардан нима сабоқлар чиқарсак бўлади?

- Бундан аввалги саралашларда ёш футболчи бўлганман. Терма жамоада тажрибали, етакчи футболчилар кўп эди. Бу сафаргиси бироз бошқачароқ, сабаби бу сафар мен терма жамоа сардориман ва ўша тажрибали футболчи менман. Энди кўп юк менинг елкамга тушади. Тажрибали футболчилардан ўрганган нарсаларимизни энди қўллаймиз. Аввалги Жаҳон чемпионати саралашларида бир нима етишмагани сабаб, биз мундиалга чиқа олмаганмиз. Айни дамда, бир оила бўлиб вазифани бажаришимиз керак.


- Зич тақвим сабаб, учинчи саралаш босқичини ўртоқлик ўйинларисиз бошлаяпмиз. Шу ҳақда фикр билдириб ўтсангиз. Терма жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?

- КХДР ва бизнинг ўртамизда фарқ шундаки, КХДР терма жамоаси йиғин ташкил эта олди ва ўртоқлик ўйинларини ўтказди. Биз уч йилдан бери биргамиз ва барча футболчилар нимани мақсад қилганимизни жуда яхши билишади. Футболчилар терма жамоа ихтиёрига бир хил ҳолатда етиб келгани йўқ, қайсидир футболчилар кўпроқ ўйнамоқда, қайсидир футболчи эса камроқ. Ўйинчилар душанба куни терма жамоа билан шуғулланишни бошлади. Иккита машғулот ўтказдик, бугун расмий машғулотда иштирок этамиз ва эртага ўйин, лекин футболчилар нима қилишни жуда яхши билишади. Шунингдек, жуда кўп хоҳиш ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. Бу шунчаки ортиқча босим холос. Мотивациянинг кўпайиб кетиши ёки умуман бўлмаслиги ҳам ёмон. Ўз ишимизни бажаришда давом этишимиз керак, КХДР ҳам бекорга сўнгги босқичга қадар етиб келмаган.

- Ўзбекистон терма жамоаси бунга қадар ҳеч қачон бундай тизимли тайёргарлик кўрмаган. Биз уч йилдан бери бир мақсадга эришиш учун ишлаб келмоқдамиз. Бу вақт ичида таркибимизда ўзак ташкил қилинди. Нима деб ўйлайсиз, ушбу ўзак яқин келажакда ўзгариши мумкинми? Масалан, Жаҳон чемпионатига чиқсак, айни дамдаги таркибимизда ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Биз Жаҳон чемпионатига чиқишга улгурдик (кулади). Эртага нима бўлишини билмайман ва шу сабабли келажак ҳақида бир нима дейиш нотўғри. Эртанги учрашувда яхшироқ ўйин намойиш этишга ҳаракат қилайлик.

- Эртанги учрашувда таркибда ўзгаришлар кузатилиши мумкинми? Қайси футболчилар қандай ҳолатда эканлигини айта оласизми?

- Барчасини эртага билиб оласиз. ОАВ олдида қайсидир футболчим бундай ҳолатда деб айтиб ўтишим нотўғри ва шу сабабли ушбу саволингизга жавоб бера олмайман, афсуски.


Элдор Шомуродовга:

 - Олимпия ўйинларида бироз ўйинингиз қовушмади. Эртанги учрашувда майдонга тушиб барчасини исботлайман деган ҳиссиёт сизда борми?

- Албатта. Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганимда ҳар доим энг юқори хоҳиш билан ўйнаганман. Эсимни таниганимдан бери барча инсонларнинг орзуси - Ўзбекистонимиз Жаҳон чемпионатига чиқиши. Бу барчамизнинг орзумиз ва ушбу орзуни амалга ошириш учун боримизни берамиз.

- КХДР терма жамоасини ўрганиш учун ихтиёрингизда олдинги саралаш босқичидаги учрашувлар ва яқинда ўтказилган ўртоқлик учрашувлари бор эди. Сўнгги ўртоқлик учрашувларида КХДР айнан Ўзбекистон терма жамоасига қарши тайёргарлик кўрган. Ушбу учрашувларнинг таҳлили давомида КХДР терма жамоасида қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Тўғрисини айтсам, КХДРни таҳлил қилиш осон вазифа эмас экан. Сабаби, улар жуда кўп ротацияга қўл уришади. Японияга қарши учрашувда бошқа таркиб, Сурияга қарши эса бошқа таркиб майдонга туширилган, аниқроғи 4та ўзгариш бўлган. Жамоа мураббий нима истаётганини жуда яхши билар ва мураббий кўрсатмаларини яхши бажарар экан. Ҳимояда юқори интизом бор. Рақибимиз асосан, қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйин олиб боради. Келинг, ўзимиз ҳақимизда кўпроқ қайғурайлик, биз кучлироқ жамоамиз ва биз ўз уйимизда ўйнамоқдамиз. Бу ерда ким хўжайин эканлигини кўрсатиб қўйиш керак".


КХДР бош мураббийи: "Нейтрал майдонда ўйнаш қўшимча устунлик бермайди"

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика