Latest news

08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  1 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   3 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32

"SQB Futzal Club" тақдимот брифинги бўлиб ўтди News

"SQB Futzal Club" тақдимот брифинги бўлиб ўтди

Ҳаваскорлар ўртасида ўтказиладиган турли мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келган жамоа эндиликда профессионал клуб мақомини қўлга киритди.

Жамоа Ўзбекистон футзал федерацияси шаъфелигида ў тказиладиган мамлакат чемпионати, кубоги ва қолган барча мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш, маълум ютуқларга эришиш ҳамда терма жамоаларга маҳоратли, тажрибали футзалчилар етказиб беришни ўз олдига устувор мақсад қилиб олган.

Куни-кеча, Тошкентдаги "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бош офисида "SQB Futzal Club" жамоаси тақдимот брифинги бўлиб ўтди.

Дастлаб сўзга чиққан клуб директори Анваржон Ачилов шундай деди: "Ўзсаноатқурилишбанк" соғлом турмуш тарзини юртимиз бўйлаб тарғиб қилишни, жумладан, футзал спорт турига ёшларни жалб этишни мақсад қилган. Банк ташкил этилган футзал клуби юқори даражада фаолият олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр. Келажакда клубни хусусийлаштириш борасида иш олиб борамиз. Профессионал мақомга эга бўлган жамоамиз нафақат ички чемпионатимизда балки халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонаман. Шунга мослаб таркиб шакллантиряпмиз. Шунинг учун Равшан Элибоев, Акбар Усмонов, Дилмурод Шавкатов каби тажрибали футзалчиларни таркибимизга қўшиб олдик. Бундан ташқари, кучли легионерларни қўшиб олиш устида иш ҳам олиб боряпмиз".

Жамоа бош мураббийи Константин Свиридов ҳам жамоа фақат юқори ўринлар учун курашишини таъкидлади: "Жамоа 15 йилдан буён ҳаваскорлар ичида турли мусобақаларда иштирок этиб келади ва мустаҳкам пойдеворга эга. Энди эса яна бир мақсадимиз амалга ошди –жамоа профессионал клуб мақомини олди. Профессионаллар ичида ҳам энг юқори ўринлар учун курашишни ният қилганмиз. Албатта, бу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қиламиз. Дастлаб кубок баҳслари орқали жамоанинг бугунги ҳолатини янада яхшироқ кўриб, билиб оламиз. Таркибдаги тажрибали спортчиларимиз билан ёш иқтирдорларни бирлаштириб, мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика