Latest news

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  0 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  13 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Спортчиларимиз юксак мукофотлар билан тақдирланишди News

Спортчиларимиз юксак мукофотлар билан тақдирланишди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин:

“Ўзбекистон ифтихори”

Ғоибназаров Фазлиддин Ҳасанбоевич - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Ғиёсов Шахрам Жамшидович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Дўсматов Ҳасанбой Маъруфжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Зоиров Шаҳобиддин Шокирович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”

Жуманов Исоқтой - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти саҳна нутқи кафедраси доценти

Жўрабекова Одина Хуршидовна - Фарғона вилояти Учкўприк саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович - Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори

Фозилов Абдураҳмон Раҳимович - Ўзбекистон футбол федерациясининг мухлислар жамияти раиси

Эргашева Нодира Қосимовна - Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

Арслонов Шуҳрат Арслон ўғли - Каратэ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

Аҳмедов Маъруфжон Қодирович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

Израилбекова Зарина Батировна - Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

Рўзиохунов Раҳматжон Турсунович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

Тойгонбаев Зиятдинбек Курманбекович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

Усмонов Жаҳонгир Мираброрович - Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси раиси ўринбосари

Ҳидоятов Эшпўлат Эркинович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

Якубов Абдурауф Сатторович - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори


“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Аҳмадалиев Муроджон Қаҳҳор ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Ибрагимов Магомед Идрисович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Наврўзов Ихтиёр Каримович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Тўлаганов Рустам Тўлқин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Ўрозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан

Нурудинов Руслан Шамилевич - Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Собиров Ришод Рашидович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Маҳмудов Шаҳрилло Шарипович - Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули - Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Тошматов Шерзод Рихсибоевич - Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Турдиев Фарҳод Каримович - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
вице-президенти

“Дўстлик” ордени билан

Қосимов Ойбек Омилович - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

Штурбабин Андрей Анатольевич - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи



Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2016 йил 24 август

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика