Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  116 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Спортчилар томонидан Сардоба фожеасида жабр чеккан оилаларга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди News

Спортчилар томонидан Сардоба фожеасида жабр чеккан оилаларга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Tags :  Сардоба
Халқимиз бошига жиддий синовлар тушаётган шу кунларда Ўзбекистон аҳолиси бир ёқадан бош чиқарган ҳолда бу мусибатларга қарши бирлашмоқда.

Бир неча кун олдин Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат ҳам жафокаш халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Бу фожеа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва тизимдаги барча ташкилотлар раҳбар ва ходимларини бефарқ қолдиргани ёʻқ.

Шу муносабат билан, 2 май куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ишчи-ходимлар, спортчилар ва тренерлар Сардоба фожеасида жабр кўрган оилаларга ёрдам аксиясини бошлашди.

Улар томонидан тўпланган буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-кечаклар, гигийеник воситалар, кир ювиш машиналари, спорт кийимлари ва жиҳозларидан иборат “Саҳоват карвони” кечанинг ўзида Сирдарё вилоятига етказиб берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юборилган ҳомийлик кўмаги Гулистон олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (Футбол маҳорати мактаби) ётоқхоналарига вақтинчалик эвакуация қилинган юртдошларимизга етказиб берилди.

Шунингдек, бу ерга жойлаштирилган фожеадан жабр чеккан юртдошларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида стол тенниси, шахмат-шашка спорт турлари бўйича бир қатор мусобақалар ҳам ташкил этилмоқда.

Бугун, 3 май куни ҳам Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Саҳоват” аксияси доирасида Тошкент шаҳрида йиғилган рўзғор буюмлари, иссиқ кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, мактаб ўқувчилари учун бадиий китоблар ҳам ўқув қуроллари ва бошқа турдаги маҳсулотлардан ташкил топган иккинчи “Саҳоват карвони” Сирдарё вилоятига жўнатилди.



Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика