Latest news

21:15"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  0 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  8 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  3 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  1 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  8

"Спорт ТВ"да ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади News

"Спорт ТВ"да ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади

18 апрель куни "Спорт" телеканалида ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси юртимизда футболни янада ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлод орасида футболни оммавийлаштириш ва бу йўл орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Юртимиздаги мухлислар томонидан бу борада билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, таклифлар ҳам доимо ўрганиб борилиб, ана шу таклиф-мулоҳазалар асосида қарорлар қабул қилиняпти. Асосий мақсад футболимизда шаффофликни таъминлаш, футбол учрашувлари очиқ тарзда, ҳалол курашлар асосида ўтишини назорат қилиб боришдан иборат.

Ўзбек футбол мухлисларининг фикр-мулоҳазаларига қулоқ солиш, улар билан фикр алмашиш ва футболимизни ривожлантириш йўлидаги таклифларни кўриб чиқиш, МТЖ, Олимпия терма жамоаси, болалар футболи, Суперлига ва Про-лига, шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш борасидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиш мақсадида шу йилнинг 18 апрель куни соат 18:00да Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт ТВ” телеканалида очиқ мулоқот ташкил этилади. Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва “Спорт” телерадиоканалининг қўшма лойиҳаси бўлган “Спорт клуб”нинг навбатдаги сони миллионлар ўйини - футболга бағишланади.

Жонли эфирда намойиш этиладиган ушбу дастурда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари иштирок этишади. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларни ЎФАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёки қуйидаги электрон почтага жўнатишлари мумкин: media@the-uff.com

Мухлислардан келган барча саволлар умумлаштирилиб, очиқ мулоқот давомида кўриб чиқилади ва ушбу саволларга жавоб бериб ўтилади", - дейилади ЎФА расмий сайтида келтирилган хабарда.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика