Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  140 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  24 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  26 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

"Sport TV" директори АПЛ трансляцияси бўйича "Futbol TV"га жавоб қайтарди News

"Sport TV" директори АПЛ трансляцияси бўйича "Futbol TV"га жавоб қайтарди

Хабарингиз бор, бугун бошланадиган Англия Премьер-лигаси ўйинларини ҳозирча Ўзбекистоннинг ҳеч бир телеканали харид қилмаган.

Бундан бироз олдин, "Futbol TV" директори Ойбек Ортиқов АПЛ трансляцияси ҳақида ёзар экан, уни сотиб олишда "Sport TV"ни сабаб қилиб кўрсатди ва уни нархларни кўтариб юборишда айблади.

Ўз навбатида, бунга "Sport TV" директори Зоҳид Каримов жавоб қайтарди.

"АПЛ масаласида турли фикрлар билдирилмоқда. Очиғи ҳуқуқ масаласи бозорини тушунмасдан "фатво" чиқараётганлар барибир айбдор қидираверади. "Спорт ТВ" АПЛни кўрсатиш бўйича савдоларга киришгани ҳам йўқ, режада ҳам бўлмаган. Сабаби олинганларини сиғдириш ўзи қийин. Мендаги маълумотларга кўра, АПЛга эгалик қилаётган Setanta ўзи кўрсатмоқчи Ўзбекистон ҳудудида. Шунинг учун МТРК ёки "Спорт" каналини АПЛ масаласида айблашда тухматдан тийилинг. (Мурожаат эгасини топади деган умиддаман). P.S. Биз имкониятимизга қараб мусобақаларни оламиз", — деб жавоб қайтарди у ўз твиттер саҳифасида.

Rating: -55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика