Latest news

14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  4 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  4 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   1 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  8 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  2 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  15 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  4 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  11 08:55Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади  0

Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди" News

Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"

Кеча, 14 ноябрь куни Қатар - Ўзбекистон учрашуви бошланиши олдидан Ўзбекистон мадҳияси эфирга узатилмай, ўрнига реклама кўрсатилди.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Спорт ТВ канали бош директори Зоҳид Каримов ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.

“Шунча тайёргарлик, шунча ҳаракат қилиб давлат мадҳиясига келганда атайин кесмаймиз-ку!?

Биз кетма-кет ўйинларни кўрсатмоқдамиз. Ундан олдин бошланган ўйин қўшиб берилган вақт ҳисобига кеч тугади. Бу ўйинга ўтгунча шартнома бўйича рекламаларимиз бор эди. Шу режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди.

Ўйинни чиройли тарзда трансляция қилиш учун барча имкониятни яратишга ҳаракат қилдик. Энг ишонган, тажрибали шарҳловчиларга майдондан шарҳлаш имконини бердик.

Менинг ҳам айбим бор, шарҳловчилар овозини эфирга улаш билан банд бўлиб, эътибор бера олмай қолдим”, дейди Зоҳид Каримов “Дарё” мухбири билан суҳбатда.


Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 3:2 ҳисобида Қатар жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мағлубиятдан сўнг ҳам турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турни Шимолий Кореяга қарши 19 ноябрь куни ўтказади.


Qatar

Almoez Ali - 25', Almoez Ali - 41', Lucas Mendes - 90'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 5

14/11/2024, 21:15

2
:
3
Finished

Uzbekistan

Abbosbek Fayzullayev - 75', Abbosbek Fayzullayev - 80'

Stadium: 10759 spectators

45'
90'
25'  Almoez Ali
41'  Almoez Ali
64'  Ahmed Fathi
69'  Ahmed Al Ganehi (Abdulaziz Hatem)
78'  Bassam Al-Rawi (Abdullah Al-Yazidi)
87'  Ibrahim Al-Hassan (Yusuf Abdurisag)
87'  Tarek Salman (Mohammed Muntari)
90'  Mohammed Waad
90'  Lucas Mendes
21'  Eldor Shomurodov (Jaloliddin Masharipov)
46'  Abdulla Abdullaev (Bobur Abdikhalikov)
65'  Sherzod Nasrulloev (Farrukh Sayfiev)
65'  Otabek Shukurov (Jamshid Iskandarov)
73'  Jaloliddin Masharipov
75'  Abbosbek Fayzullayev
80'  Abbosbek Fayzullayev
90'  Azizbek Turgunbaev (Rustamjon Ashurmatov)

Rating: -30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика