“Спартак” янги стадион очилишида “Црвена Звезда” билан ўйнайди
03 jun 2014 17:07
News
“Спартак” янги стадион очилишида “Црвена Звезда” билан ўйнайди
Москванинг “Спартак” клуби янги стадиони – “Открытие Арена”нинг очилиш маросими 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўша куни москваликлар Сербиянинг “Црвена Звезда” жамоасига қарши майдонга тушишади.
Аввалроқ, июль ойи охирида очилиш беллашуви бўлиши эълон қилинганди. Лекин стадионда баъзи ишларни якунлаш лозимлиги туфайли, маросим кечроқ муддатга қолдирилди. Ҳозирда стадионнинг 95 фоизга тайёр бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Открытие Арена"нинг қурилиши 2007 йили бошланган бўлиб, ўз бағрига 45 минг томошабинни сиғдира олади. Бу арена 2018 йилги мундиал ўйинларига мезбонлик қилади.

Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments