“Спартак” ўз уйида “Ахмат”га ютқазди ва 3-ўринга тушиб қолди
23 apr 2018 23:47
News
“Спартак” ўз уйида “Ахмат”га ютқазди ва 3-ўринга тушиб қолди
Унда чемпионлик учун курашаётган Москванинг “Спартак” клуби ўз майдонида “Ахмат” жамоасини қабул қилиб, кутилмаганда 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
“Спартак” кетма-кет иккита учрашувда ютқазиб, чемпионлик учун курашдан деярли чиқишди. Бундан аввалги турда қизил-оқлар “Урал” жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазишганди.
Чемпионат якунланишига 3 тур қолган бир пайтда “Спартак” пешқадам “Локомотив”дан 7, иккинчи ўринга кўтарилиб олган ЦСКАдан бир очкога ортда қолмоқда.
Спартак – Ахмат 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 11 Митришев, 0:2 – 23 Исмаэл, 0:3 – 50 Бериша, 1:3 – 86 Луис Адриано.
Спартак – Селихов, Боккетти, Ещенко, Ташчи (Максимович, 46), Комбаров, Самедов (Тимофеев, 53), Зобнин, Фернандо, Промес (Педро Роша, 68), Луис Адриано, Зе Луиш.
Ахмат – Городов, Мохаммади, Анхель, Семенов, Родолфо (Плиев, 69), Бериша, Исмаэл, Митришев (Роши, 74), Швец, Уциев, Балай (Мбенг, 77).
Огоҳлантиришлар: Боккетти (29), Анхель (39), Луис Адриано (39), Уциев (64), Плиев (69).

Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments