Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Сўровнома якунлари. Кўпчилик Абрамов фақат терма жамоада ишлаши керак деяпти News

Сўровнома якунлари. Кўпчилик Абрамов фақат терма жамоада ишлаши керак деяпти

Телегерам каналимизга Вадим Абрамов билан боғлиқ сўровнома қўйгандик.

Маълумки, Вадим Карленович бир пайтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси, ҳам "Бунёдкор" клубида иш олиб бормоқда. Бу биринчи марта рўй бераётган ҳолат эмас. Аввал ҳам иккита жойда ишлаган мураббийларни кўрганмиз. 

Лекин шуниси аниқки, бу ўринда барибир бир иш иккинчисига халақит беради. Айниқса гап мамлакатнинг биринчи рақамли жамоаси ҳақида бораётган бўлса. 

Сизнингча, Вадим Абрамов... деб бошланган сўровнома қатнашчиларининг энг кўп 39 фоизи мураббий фақат терма жамоада ишлаши керак деган вариантда тўхталган. Фақат "Бунёдкор"да ишлаши керак жавоби 15% овоз тўплади. Шунингдек, 9 фоиз иштирокчи ҳам терма жамоа, ҳам "Бунёдкор"дан кетиши керак деган бўлса, фақат 6 % иштирокчигина ҳар иккаласида ишини давом эттиргани маъқул деган. 

Сўровномада энг охирги вариант сифатида "Ўзбек футболидан кўнглим қолган" деб ёзгандик. Буни қарангки, 31 % мухлис айнан шу вариантни белгилаган. Эҳтимол, Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлганимиздан сўнг кўпчилик ғазаб билан шу жавобни босган бўлса керак.

Бугун терма жамоамиз Ироққа қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Нима бўлган тақдирда ҳам вакилларимизга омад тилаб қоламиз. Вадим Абрамов мавзуси эса ҳали давом этади.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика