Latest news

16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  2 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1

Сўнгги сонияларда тўп киритиб, "Бунёдкор" ғалабасини таъминлаган ярим ҳимоячи, жамоасига сафарда муҳим ғалаба олиб келган мураббий — Суперлигада 23-тур лауреатлари News

Сўнгги сонияларда тўп киритиб, "Бунёдкор" ғалабасини таъминлаган ярим ҳимоячи, жамоасига сафарда муҳим ғалаба олиб келган мураббий — Суперлигада 23-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" аъзоси Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда ўзини кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, унинг жамоаси "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида енгишга эришди.


"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров "Championat.asia" талқинида 23-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

"Насаф" вакили "Навбаҳор"га қарши марказий беллашувда 85 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг муҳим ғалабасида катта ҳисса қўшди. У бир нечта вазиятларда дарвозани нишонга олиб, хавфли вазиятлар ҳосил қилди ва ўзига хос паслари билан бошқалардан ажралиб турди. 


"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Умид Султоновнинг сўнгги сонияларда "Нефтчи" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 23-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Қалдирғочлар" ҳужумкор ярим ҳимоячиси "Нефтчи" билан баҳсда жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлай олди. Эътиборлиси, у 85-дақиқадан захирадан майдонга тушган ва гол урилган пайтда қўшиб берилган вақт тугаб бораётган эди.


ОКМК устози Миржалол Қосимов "Championat.asia" талқинига кўра 23-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Олмалиқликлар ушбу турда сафарда "Андижон" устидан муҳим ғалабага эришди (1:0). Жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлиб хизмат қилди. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика