Latest news

20:34"Спартак" — ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  3 20:34Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" қийинчиликсиз ғалабага эришди, "Боруссия" эса Антоннинг 90+5 дақиқадаги голи эса драматик ғалабага эришди  1 20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 20:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  5 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  14 19:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  2 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2

Сўнгги 10 кунда клуб сайтига ёхуд матбуот котибига эътиборсиз клублар News

Сўнгги 10 кунда клуб сайтига ёхуд матбуот котибига эътиборсиз клублар

Олий лигамизда 16та жамоа иштирок этаётган бўлса, бугунга келиб уларнинг барчаси ўзининг расмий сайтига эга.

Сайт юритиш аслида қилиниши шарт бўлган ишлардан бири ҳисобланади. Келинг, сўнгги ўн кунда клубларимизнинг сайти қандай ишлаганини кўрамиз. Айни пайтда давралар оралиғи эканлигини инобатга олсак, айнан шу давр мухлислар учун қизиқарли туюлади. Жамоаларга ким келди-ю, ким кетди. Кимга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди, таркиблар қандай... Севимли клубида нималар бўлаётганини кузатиш учун ашаддий ишқибоз биринчи бўлиб расмий сайтга кириб кўради ва....

 

Жамоа Сайт манзили Хабарлар сони
1 Қўқон-1912 www.kokand1912.uz 14
2 Локомотив www.lokomotiv.uz 9
3 Андижон www.andijon-pfc.uz 7
4 Навбаҳор www.pfcnavbahor.uz 6
5 Сўғдиёна www.fcsogdiana.uz 5
6 Бунёдкор www.fcbunyodkor.com 5
7 Олмалиқ www.fc-olmaliq.uz 4
8 Нефтчи www.fcneftchi.uz 3
9 Машъал www.fcmashal.uz 3
10 Динамо www.fcdinamo.uz 3
11 Насаф www.fcnasaf.uz 2
12 Пахтакор www.pakhtakor.uz 2
13 Бухоро www.pfcbuxoro.uz 2
14 Металлург www.metallurg-pfc.uz 1
15 Қизилқум www.fcqizilqum.uz 1
16 Шўртан www.fcshurtan.uz 1

 


 
 

П.С: 12.07.2015 - 22.07.2015 оралиғидаги хабарлар.


 

Бугунга келиб барча клубларда матбуот котиблари фаолият олиб боряптилар. "Бухоро"ни инобатга олмаганда қолган 15та клуб вакилининг фаолият юритиш учун иш жойи мавжуд.

Сонлар шуни кўрсатяптики, энг кўп янгиликни "Қўқон-1912" жамоаси ўз мухлисларига тақдим этган. Айни пайтда бу лавозимда Акрамжон Мамадалиев фаолият олиб боряпти ва у кишининг ишига ижобий баҳо бериш мумкин. Иккинчи ўрин Хайрулла Холиқов бошчилигидаги "Локомотив" сайтига тегишли бўлиб турибди. Айни пайтда матбуот котиби клуб билан бирга эмаслиги учун ҳам жонли хабарлар мавжуд эмас. Учинчи ўринда "Андижон".

"Металлург". "Қизилқум" ва "Шўртан" клубиларининг расмий сайти давралар оралиғида анча сустлашиб қолди. "Машъал"нинг сайти эса эса бироз муддат техник носозлик туфайли ишламади. Шунга қарамай, учта хабар чиқди.

Ажаб эмас, мана шу сонларни ҳар ўн кун давомида бериб бориш орқали матбуот котиблари ўртасидаги рақобатни оширсак. 

Яна бир нарса: ҳар доим ҳам клуб ўз матбуот хизматига шароит яратиб бермайди. Керакли техника воситалари йўқ матбуот котибларимиз қанча. Ҳаттоки, жамоаларнинг аксар мураббийлари ирим қилиб уларни автобусга олиб чиқмайди. Эмишки, матбуот котиби автобусга чиқса жамоа ютқазиб қўяди. Тавба-тавба дейсан киши, сен ПРО лицензияни нимага олдинг, нега жамоани тактик ва жисмонан тайёрламайсан? 

Баъзи мураббийлар йўқ эмас, сафар ўйинларида матбуот котиблари энг сўнгги бўлиб овқатхонага кирсин дейди. Нима, унда ошқозон йўқми? 

Яна баъзилари бор, нима қилади бу экипировкани дейдиганлари. Жамоанинг бир бўлаги бўлганидан кейин кияди-да, ана 3 ойга келиб кетаётган "бирров" легионерларга жарақ-жарақ пул бериш билан бирга кийинтириб ҳам қўйяпсиз-ку? Матбуот котибига 5 йилда битта бер, ювиб-ювиб логотипи ўчиб кетгунича кийиб юради.

Ҳуллас, кўпинча клуб раҳбарлари матбуот котибларини ишламасликда айблайдилар. Аммо сиз ўзингизга савол беринг, жаноб раҳбарлар, сиз матбуот котибингиз учун нима қилдингиз?

Шунга қарамай, ишлашда давом этаётган ҳамкасбларимизга раҳмат айтиб қоламиз! Лекин ишлаш керак дўстлар!

Кейин илтимос, иккинчи давра учун стадионга 50 мб. бўлса ҳам интернет улаб қўйинглар. Одатда ўзимизнинг "флешка"ларимиздан фойдаланамиз, аммо ҳамма стадионларда ҳам "антенна" яхши чиқавермайди.

 

Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика