Latest news

13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  1 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  3 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  1 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  23 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  4 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим" News

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"

"Сўғдиёна" клубининг нигериялик янги футболчиси Жон Жуниор Игбарума ўз трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистондан таклиф бўлгач, ўзимни янги ўлкада синаб кўришни хоҳладим. Ҳа, мен янги саргузашт, янги синовларни истайман. Ҳаммаси мен билан ишлайдиган агентдан бошланди. У мендан у ерга боришни истайсанми, деб сўради.

Бу мамлакат ҳақида ҳеч нарса билмасдим, якуний қарорни қабул қилишим қийин бўлган бўлса-да, янги саргузаштларни бошдан кечиришга тайёр эдим. 

Келишувга кўра, менга яхши ҳақ тўлашади. Албатта, пул яхши нарса. Лекин мен пул учун бундай танлов қилмадим. Балки футболга бўлган меҳрим ва ундан завқланиш учун шундай қарорга келдим. Олдин ҳам пулни завқланишдан устун қўйиш имконияти бўлган, аммо ўшанда ҳам "Сандвикен" жамоасини танлаганман. Бу гал эса футболчилик фаолиятим поёнига етмасдан янги саргузаштларни хоҳладим.

Ёшимни инобатга олсак, бундай таклиф бошқа бўлмасди. Мен бирини танлашим керак эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон", деди 32 ёшли ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах клуби Игбарума билан бир йиллик шартнома имзолади. Футболчи 2024 йилги мавсумда "Сандвикен" жамоаси сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика