«Сўғдиёна»:Машғулотлар қизғин давом этмоқда
25 aug 2017 13:00
News
«Сўғдиёна»:Машғулотлар қизғин давом этмоқда
Жамоа ҳозирги кунда 20-турдаги рақиби “Обод”га қарши тайёргарликни давом эттирмоқда. Машғулотлар икки маҳал «Сўғдиёна» қароргоҳида олиб борилмоқда.

Кечаги кечки машғулот жараёнида жамоанинг барча футболчилари қатнашди. Машғулот бошида жамоа футболчилари енгил югуриб олди. Кейин эса Зоҳид Нурматов бошчилигида чигилёзди машқларни бажардилар.







Ғайрат Умиров ва Умид Қодиров якка тартибда машғулот ўтказишмоқда.

Жамоа бош мураббийи Игорь Шквирин эътиборини бўлажак ўйиндаги қўлланиладиган тактикани амалда синаб кўришга қаратмоқда.



Машғулотларда жамоа ёшлари ҳам иштирок этмоқдалар.

Футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро футбол ўйнадилар. Машғулотларни Игорь Шквирин,Диёр Файзиев,Зоҳид Нурматов ва Расул Ҳайитовлар олиб боришмоқда.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments