Latest news

18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  1 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  8 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳсини бошқариб борган Шавкат Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашувида ишлаган Азиз Асимов огоҳлантириш олди News

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳсини бошқариб борган Шавкат Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашувида ишлаган Азиз Асимов огоҳлантириш олди

Ўзбекистон футбол ассосиасияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" (Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/4 финал)

2022 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасидаги "Сўғдиёна" – "Қизилқум" учрашуви бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва захира ҳаками Равшан Абдувоҳидов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Шавкат Насибуллаевга нисбатан Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

Равшан Абдувоҳидовга интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


"Насаф" – "Локомотив" (Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/4 финал)

2022 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалида "Насаф" – "Локомотив" учрашувининг ҳакамлари Ғайрат Жўраев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлса-да, назоратчи Зокир Қодиров томонидан бош ҳакам ва захира ҳакамига паст баҳо, бироқ ёрдамчи ҳакамлар баҳолари кўтариб кўрсатилган. Эксперт ҳакамлар комиссияси талабига кўра, мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш сўралгани туфайли ҳакамлар қўмитаси томонидан ҳолат атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор чиқарилди.

Унга кўра:

Ғайрат Жўраевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

Санжар Шоюсуповга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Алишер Усмоновга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Абдурашид Худойбергановга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Зокир Қодировга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.


"Бунёдкор" – "Нефтчи" (Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 18-тури)

2022 йил 8 сентябрь куни Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашуви бош ҳаками Азиз Асимов ва ёрдамчи ҳаками Артём Калинин учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Азиз Асимовга нисбатан огоҳлантириш интизом чораси;

Артём Калининга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика