"Сўғдиёна" котибасига "Бухоро" матбуот котибасидан жавоб
01 feb 2018 16:46
News
"Сўғдиёна" котибасига "Бухоро" матбуот котибасидан жавоб
Унда "Бухоро" жамоаси "Сўғдиёна"ни мағлуб этди.
Бизга "Сўғдиёна" клуби матбуот котибаси Дилдора Холбаева берган маълумотга кўра, ўйин 1:0 ҳисобида бухороликлар фойдасига ҳал бўлган. Бу ҳақда сал аввал сайтимиз орқали хабар бергандик.
Лекин бироз ўтиб "Бухоро" котибаси Гулмира Гулямова учрашувда бухороликлар 1:0 эмас, балки 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганини маълум қилди.
"Бухоро" матбуот котибаси Гулмира Гулямова тақдим этган хабарда шундай ёзилади:
"Жамоамиз Тошкентдаги йиғини давомида бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Назорат учрашувидаги навбатдаги рақибимиз "Сўғдиёна" жамоаси бўлди. Баҳс бугун соат 11:00 да "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтди ва жамоамиз “Сўғдиёна"ни 2-0 ҳисобида мағлуб этди.
Назорат ўйини.
“Бухоро” “Сўғдиёна” 2:0.
Гол: Бахриддин Ваҳобов 54, Сардор Сулаймонов 67
“Бухоро”: Акмал Турсунбаев, Санат Шихов, Артем Филипосян, Шавкат Муллажонов, Сергей Русецкий, Роббим Хасанов, Саламат Қутибаев, Шавкат Саломов, , Акобир Тўраев, Шахбоз Эркинов, Эргаш Исмоилов,
Захира: Асилбек Амонов, Шохижахон Насимов, Бобир Амонов, Тохир Шамшитдинов, Олимов Хуршид, Бахриддин Вахобов, Сардор Сулаймонов , Бердимуродов Рахматулло
“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Нодир Йўлдошев,Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Дилмурод Каримов, Азамат Исроилов, Сардор Эминов, Мансур Саидов, Аркадий Галперен, Иззат Ғаниев, Шерзод Хакимов

“Бухоро” матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди