Latest news

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

"Сўғдиёна" футбол мактаби, бунёд этилаётган академия ва Жиззах ОЗКга ташрифдан ГАЛЕРЕЯ News

"Сўғдиёна" футбол мактаби, бунёд этилаётган академия ва Жиззах ОЗКга ташрифдан ГАЛЕРЕЯ

Ўзбек футболининг 110 йиллигини кенг қамровли нишонлаш мақсадида Жиззахда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбир доирасида бугун "Сўғдиёна" болалар футбол мактаби, янги қурилаётган футбол академияси ҳамда Жиззах Олимпия захиралари коллежига ташриф буюрдик.

Дастлаб "Сўғдиёна" футбол мактабида таҳсил олаётган жажжи йигит-қизларнинг машғулот жараёни билан танишдик.

Сафаримизнинг давоми янгидан бунёд этилаётган болалар футбол академияси бўлди. Бизга маълумот беришича, қурилишга жами 136.3 млрд сўм маблағ ажратилган. Ушбу академия ноябрь ойида фойдаланишга топширишга мўлжалланмоқда. Академияда 120 ўринга мўлжалланган ётоқхона ва ошхона ҳам қурилади. Ушбу даргоҳда 11 мураббий машғулотлар олиб бориши кўзда тутилган. Мазкур футбол масканига 12, 13, 14 ва 15 ёшдан иборат болалар тўрт гуруҳга қабул қилинади.

Шунингдек, Жиззах Олимпия захиралари коллежига ҳам қадам ранжида қилдик. Коллежда 750 ўринли ўқув бино, 200 ўринли "Ўқувчилар турар жойи", 102х72 хажмдаги ёпиқ спорт манежи, 21х50 хажмли очиқ сув хавзалари мавжуд. Жиззах Олимпия захиралари коллежида 18 та спорт йўналишлар бўйича ўқувчилар таҳсил олади. Коллежда 115 нафар ўқитувчи мураббийлар ўқувчиларга таълим тарбия бериб келмоқда.

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика