Latest news

21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  19 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  21 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор”. Видеопревью News

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор”. Видеопревью

6 август, якшанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 16-тури доирасидаги учрашувини Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўтказади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн олтинчи тўқнашуви сифатида тарихда қолади. Бунгача ўтказилган ўн беш ўйиннинг 14тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Битта учрашувда эса жиззахликлар ғолиб чиқишган. Тўплар фарқи – 38:3(!).

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда Сервер Жепаров, Ривалдо ва Олександр Пишурни эслаб ўтиш даркор. Бу икки футболчи жиззахликлар дарвозасига тўрттадан гол йўллашган. Эътиборлиси, Ривалдонинг тўрт голи бир ўйинга тўғри келади. Яна ҳам аҳамиятлиси бразилиялик футбол афсунгари ўз “покер”ини 17 дақиқа ичида нишонлаган. Ўзаро ўйинлардаги “Сўғдиёна”нинг голларига Артурос Фоменко ва Жасур Ҳакимов (2та) муаллифлик қилишган.

Қуйида “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувларининг жиззахликлар мезбонлигида ўтган учрашувлари қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:5 (0:2)
30.06.2008. 13-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 12453 томошабин
Бош ҳакам
: Азамат Жалилов - 8,2
Голлар: Жепаров 11 (0:1), Ҳайдаров 32 (0:2), Солиев 49 (0:3), Жепаров 60 (0:4), Солиев 61 (0:5)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:3 (0:1)
04.08.2009. 16-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 9567 томошабин
Бош ҳакам
: Явар Нажафалиев - 8,7
Голлар: Каримов 26 (0:1), Карпенко 52 (0:2), Кападзе 73 (0:3)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 1:6 (0:1)
15.06.2011. 12-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 8952 томошабин
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко - 9,4
Голлар: Карпенко 9 (0:1), Фоменко 53 (1:1), Трифунович 55 (1:2), Ҳайдаров 64 (1:3), Карпенко 71 (1:4), Трифунович 75 (1:5), Ражабов 84 (1:6)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:2 (0:1)
08.11.2013. 26-тур. Зомин. “Зомин” марказий стадиони. 5031 томошабин
Бош ҳакам
: Олим Толибжонов (Тошкент)
Гол: Пишур 7 (0:1), Рашидов 47 (0:2)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:2 (0:0)
01.06.2014. 10-тур. Зомин. “Зомин” марказий стадиони. 5205 томошабин
Бош ҳакам
: Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Голлар: Акмал Шораҳмедов 78 (0:2), Темур Аюпов 86 (0:2)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 2:1 (0:0)
10.05.2015. 8-тур. Зомин. “Зомин” марказий стадиони. 5103 томошабин
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов (Андижон)
Голлар: Жасур Ҳакимов 53 (1:0),Жасур Ҳакимов 65 (2:0), Шакер Зуаги (2:1)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:1)
11.03.2016. 2-тур. Жиззах. “Сўғдиёна” стадиони. 10680 томошабин
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов (Андижон)
Гол: Баҳодир Насимов 25 (0:1)



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика