Latest news

12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  0 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  3 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  0 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3

Собир Усмонхўжаев: “Жамоа ўйинга тайёр!” News

Собир Усмонхўжаев: “Жамоа ўйинга тайёр!”

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади.

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади. Хабарингиз бор, ўтиш ўйинида олий лигада мавсумни 15-поғонада якунлаган “Сўғдиёна” ва биринчи лигани иккинчи ўринда тугатган “Оқ-тепа” жамоалари куч синашади. Учрашувдаги ғалаба олий лига чиптасини тақдим қилгани боис, ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Беллашувни финалга қиёсласа бўлаверади. Қолаверса, биринчи лига жамоасини олий лига клубига қанчалик қаршилик кўрсатиши ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда. Ҳар ҳолда “Оқ-тепа” сўнгги йилларда қуйида ўз номига ва ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. Биз жамоа ўйинга қанчалик тайёр эканлигини билиш мақсадида “Оқ-тепа”нинг етакчи ўйинчиси Собир Усмонхўжаев билан суҳбатлашдик.

- Жамоа сардори сифатида айтингчи, “Оқ-тепа” ўйинга қанчалик тайёр! 

- Машғулотларда ишлаяпмиз, тер тўкяпмиз. Ҳамманинг мақсади битта: ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, олий лигага чиқмоқчимиз. Бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас!

- Истайсизми-йўқми, биринчи лига билан олий лигани орасида фарқ бор. Жисмоний тайёргарлик панд бермасмикан?

- Нега панд беради? Биз мавсум давомида Ўзбекистон Кубоги баҳсларида олий лига клубларига қарши майдонга тушдик. Ўша баҳсларни ёдга олинг. Қолаверса, қишда олий лига клублари билан ўртоқлик учрашувларида ҳам ўйнагандик. Ҳеч қайси баҳсда жисмоний тайёргарлик бўйича рақибдан қолишганимиз йўқ. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.

- Мавсумнинг сўнгги ўйинларида омадсизликка учраб, пешқадамликни топширганларинг футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилмадими?

- Балки! Буни инкор қила олмайман. Сўнгги турда қўлдаги чиптани асосий рақибга топшириш ҳар қандай кишининг руҳиятига таъсир қилади. Лекин ҳозир ҳамманинг эътибори ўтиш ўйинига қаратилган ва жамоадаги барча футболчилар ғалаба ҳақида ўйлаяпти. 

- Ўтиш ўйинида “Оқ-тепа”га “Сўғдиёна” рақиблик қилаётгани яхшими ёки ёмон?

- Бизга рақибнинг умуман аҳамияти йўқ. Қайси жамоага қарши ўйнашимиздан қатъий назар майдонда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳозир сўнгги турда иккинчи ўринга тушиб қолганимизнинг аламидан ҳам ўтиш ўйинида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. 

- Жамоа мавсум давомида сунъий қопламали майдонда ўйнаб келди. Ўтиш ўйини табиий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Бу жамоанинг ўйинига таъсир қилмайдими?

- Албатта сунъий ва табиий майдонларнинг фарқи ва уларнинг плюс-минуслари бўлади. Биз йил давомида нафақат сунъий, балки табиий майдонларда ҳам ўйнадик. Агар ўтиш ўйинини сунъий майдонда ўтказганимизда бу бизнинг фойдамизга хизмат қиларди, лекин табиий майдон зиёнимизга ишлайди, деб ўйламайман. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика