Latest news

01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  0 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  2 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  4 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  83 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   27 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24

Кечаги фожеадан таъсирланиб... News

Кечаги фожеадан таъсирланиб...

Собиқ журналист бўлмайди, ишонинг, у соҳасидан келиб чиқиб йўналишини ўзгартириши мумкин, аммо қалам тебратишга тортаверади уни.

2017 йил, 20 июль куни Одил Аҳмедовдан қисқача интервью олгандим. Вазият тақозо қилган эди. Унда Одил шундай деган эди:

"Наманганлик истеъдодлар Россияга ишлагани эмас, ўйнагани кетиши керак! Мана шу фалсафани илгари суришимиз керак".

Кечаги фожеа уйқу бермади, бугун матбуотда ҳалок бўлганлар Наманган ўғлонлари эканлигини ўқидим-у, сониялар ичида Одилни гаплари мийямни ларзага келтирди. Ўтканларни қайтара олмаймиз, охиратлари обод бўлсин. Яқинлари билан дийдор қиёматга қолди. Майитларни юртимизга олиб келиш учун ҳукумат томонидан катта делегация Актобе томон тезкорлик билан учиб боришди.

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мана шу йўқотганларимиз ҳаққи-ҳурмати ирода кўрсатишди, раҳмат сизларга! Ҳалок бўлганлар ичида қанчадан, қанча ёшлар бор экан. Улар ичида футболга бефарқ бўлмаганлари аниқ бўлган. Шуларнинг хотирасига бугун чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатганингиз учун раҳмат!

Энди интервьюга қайтсак. Вилоятларда болалар футболини янги босқичга олиб чиқмасак бўлмайди. Бир нафар футболчи топадиган даромадга, Россияга кетаётган қанчадан-қанча мухожирга иш ўрини яратиш мумкинлигини ўйлаб кўринг. Яқинда ЎФФ делегацияси таркибида водийда бўлдик. "Олтин водий" лойиҳаси асосида чиқиш қилдим. Айрим "мутахассислар" қаршимда ўтирар эди, чидай олмадим, барчаси очиқлаб ташладим. Ахир водийда мени фарзандим эмас, сизларнинг фарзандлариз камол топаяпти. Водий футболи гулласа, мен эмас, сиз бой яшайсиз, нега шуни тўғри тушунмаяпсизлар? Йиғилиш ўз якунига етганидан кейин қанча вақт ўтди, бирон кишида яна қизиқиш йўқ. Ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётган бир пайтда, сиздакалар билан ривожлана олмаслигимизни ўйласам ачинаман.

Балки етар? Балки болаларнинг ҳаққини ўғирлашни тўхтатармиз?! Кечаги воқеа мени янада таъсирлантирди, майли ёмон кўринай ўша "Навбаҳор"га, ўша "Нефтчи"га лекин мен ахд қилдим, кираман водийга. Келинг яхшиси бирлашайлик, 3-4 нафар мухлисни атрофга йиғиб, яхшилар устидан иғво қилишни тўхтатайлик. Аллақачон сифатини йўқотиб улгурган футбол интернатларини сифатини оширайлик. Келинг, барча-барчасини четга сурайлик ёки ишдан "сурайлик"!

Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +105   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика