Latest news

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  9 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  24 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  23 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  383

Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи! News

Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!

"Манчестер Сити" 23 февраль куни Англия Премьер-лигасининг 26-тури доирасида "Этихад" стадионида "Ливерпул"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида венгриялик Доминик Собослаининг узатмасидан сўнг мисрлик Муҳаммад Салоҳ "шаҳарликлар" дарвозасини ишғол қилди ва мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада "Ливерпуль" "Манчестер Сити" дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Бу сафар Салоҳнинг узатмасидан кейин Собослаи дарвозани аниқ нишонга олди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида гол урилмади ва "Ливерпуль" сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Арне Слот АПЛ бир мавсумида Пеп Гвардиолага қарши ғалаба дублини расмийлаштирди. Ва у бу ишни биринчи уринишдаёқ амалга оширди!

Биринчи даврада Слотт бошқарувидаги "қизиллар" "Энфилд"да 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

"Ливерпуль" 64 очко билан АПЛда ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Арсенал" ҳисобида 53 очко бор. "Манчестер Сити" 44 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика