Latest news

17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  2 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  3 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  5 15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  2 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  3 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  16 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  5 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  7 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  11 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  4 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  4

Славче Войнески: "Ўзбек футболини бундай тарзда ривожлантириб бўлмайди" News

Славче Войнески: "Ўзбек футболини бундай тарзда ривожлантириб бўлмайди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Славче Войнески қатнашди.




"Шогирдларимни табриклайман, улар охиригача курашишди. Бор кучларини беришга интилишди. Агар шундай қилиб ўзбек футболини ривожлантирмоқчи бўлишса ҳеч қачон бундай бўлмайди. Рақиб жамоа иккала таймда ҳам майдонга ётиб олаверди, вақт чўзилди. Биринчи ва охирги дақиқаларда дарвозамизга пенальти қўйилди. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг ишим эмас, лекин... Пенальти қўйиш мумкиндир, аммо бундай тарзда эмас. Футбол спорт тури деб оладиган бўлсак, бугун кўрган нарса бу футбол эмас. Бундай футболни кўришни ҳеч қачон хоҳламаган бўлардим.

Шунга қарамай жамоамиз ҳаракат қилди, тўп узатишлар, ҳужум қилишга интилдик. Умуман олганда ўйин ҳақида фикрим шундай", - деди Славче Войнески.

- "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасидан қайтганидан кейин ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг асосий сабаби нима?

- Нима учун юта олмаётганимизнинг сабаби? Бугунги ўйинни кўрган бўлсангиз жавобни оласиз.

- Учрашув 16:45да бошлангани сизларга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Бугун яхшиям ҳаво бироз илиқ бўлди. Агар 35 ва ундан юқори даражали иссиқлик бўлганида нима бўларди? Бу фақат "Пахтакор" учун эмас, майдондаги 22 футболчига нисбатан жуда нотўғри қарор бўлган бўларди.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика