Latest news

11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  2 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  4 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  2 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  4

“Сиз Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” мусобақаси якунига етди News

“Сиз Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” мусобақаси якунига етди

Tags :  Қўқон-1912
9-10 декабрь кунлари Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда “Сиз Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” шиори остидаги мусобақа ўтказилди.

Унда 1998 ва 1999 йилда туғилган футболчилардан иборат тўрт жамоа иштирок этди. Булар, “Кимёгар” (Қўқон шаҳри), “Қўқон-1912″ тайёрлов гуруҳи, “Қўқон терма жамоаси” ва “Оқ-олтин” (Риштон тумани) жамоаларидир.

Мусобақанинг биринчи кунидаги илк учрашувда  Иброҳим Мамадиев бошчилигидаги “Кимёгар” жамоаси Мирсаид Миролимов бошқарган “Қўқон терма жамоаси”га қарши майдонга тушди. Ўйинда “Кимёгар” вакиллари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олишди.

Иккинчи учрашувда Наримон Асанов бош мураббийлигидаги “Қўқон-1912” тайёрлов гуруҳи жамоаси Риштон туманининг “Оқ-олтин” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларда учта тўп киритган қўқонликлар 3:0 ҳисобида рақибдан устун келиб, иккинчи финалчига айланишди.

Турнирнинг иккинчи куни ҳам қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Аввалига Риштоннинг “Оқ-олтин” ва “Қўқон терма жамоаси” учинчи ўрин учун курашга киришишди. Учрашувда Мрсаид Миролимов шогирдлари 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ҳал қилувчи ўйинда “Кимёгар” ва “Қўқон-1912” тайёрлов гуруҳи жамоаси майдонга тушди. Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган ўйинда омад Иброҳим Мамадиев шогирдларига кулиб боқди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якун топди. Пенальтилар сериясида “Кимёгар”нинг қўли баланд келди ва бош соврин эгасига айланди.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар “Қўқон-1912” клуби раҳбарлари томонидан кубок ва диплом билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, “Қўқон-1912” ўринбосарлари мураббийлари бир қатор иқтидорли ёшларни кўз остиларига олиб қўйишди.

“Сиз Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” мусобақаси совриндорлари билан танишинг:

1-ўрин: “Кимёгар”. Бош мурабий-Иброҳим Мамадиев.
2-ўрин: “Қўқон-1912” тайёрлов гуруҳи. Бош мураббий-Наримон Асанов.
3- ўрин: “Қўқон терма жамоаси. Бош мураббий-Мирсаид Миролимов.
“Оқ-олтин”. Бош мураббий-Юнусали Мелибоев.

Айтганча, баъзи олий лига жамоаларининг ўртоқлик учрашувларида келмайдиган “тез ёрдам” машинаси бутун турнир давомида хизматга шай турганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Учрашувларни таниқли ҳакам Нодир Тошматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика