“Сити” ва “Юнайтед” франциялик ёш футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр
14 apr 2020 00:21
News
“Сити” ва “Юнайтед” франциялик ёш футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр
Дайо Упамекано Европанинг топ клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
“РБ Лейпциг” ва Франция ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Дайо Упамекано “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқишлари доирасида.
Футболчининг немис клуби билан шартномаси тугашига бир йил бўлсада, унинг хизматларига қизиқаётган жамоалар шу йилнинг ўзидаёқ каттароқ сумма эвазига футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишмоқда. Sky Sport хабарига кўра, футболчининг шартомасида товон пули 60 миллион еврога баҳоланган. Манчестер шаҳрининг ҳар иккала клуби иқтидорли бу маблағни бажонидил тўлашга тайёр.
Transfermarkt 21 ёшли футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Ушбу футболчига Англиянинг бошқа бир клуби “Арсенал” ҳам Мадриднинг “Реал”и ҳам жиддий қизиқишмоқда.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments