Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  5 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

"Симич билан гаплашиб, керак бўлса уни жазолаймиз. Лекин футболчиларни ҳақоратлаш, онаси ёки рафиқасини сўкиш яхши эмас" — Шота Арвеладзе News

"Симич билан гаплашиб, керак бўлса уни жазолаймиз. Лекин футболчиларни ҳақоратлаш, онаси ёки рафиқасини сўкиш яхши эмас" — Шота Арвеладзе

Суперлиганинг 6-тур доирасидаги "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан кейин "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кутилганидек қийин баҳсни ўтказдик. Умуман олганда рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўйин давомида дарвозамиз томон тўғри берилган зарбани ҳам эслолмайман. Иккинчи бўлимда эса адашмасам қанотдан дарвоза томон бир марта зарба берилди. Шунингдек, яна 2-3 марта бурчак зарбалари амалга оширилди. Учрашувни тўлиқ ўз назоратимиз остида ўтказдик. Ацниқса танаффусдан кейин кўплаб вазиятлар содир этилди. Улардан иккитасини эса ўз фойдамизга ҳал этишни уддаладик", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Шота Арвеладзе.


- Таркибида деярли терма жамоанинг ярим футболчилари мавжуд бўлган "Пахтакор" ўйинларни нега хотиржам ғалаба қозона олмаяпти? Қандайдир муаммолар борми?

- "Пахтакор" ўйинларни хотиржамлик билан ютиши керакми?

- Кўпчилик шуни кутяпти. 

- Жамоамиз режимидан хабарингиз борми? Футболчилар қачон келишади, неча соат парвоз қилишади, қаерда ухлашади ва ҳоказо. Масалан сиз кеча ухлагансиз ва эрталаб туриб нонушта қилгансиз ва кечки пайт футбол томоша қилгани келяпсиз. Биз эса охирги 2 ой давомида деярли бутун дунёни айланиб чиқдик. Шу тарафлама жамоанинг режими, тақвими жуда тиғиз. Сиз айтган терма жамоа футболчилари Осиё Кубогидан кейин ҳордиқ чиқаришгани йўқ, масалан. Келинг очиғини айтамиз, ким бугун жисмоний тарафлама яхшироқ кўринди: бизми ёки "Сўғдиёна"? 

- Албатта "Пахтакор".

- Нега унда бунақа деяпсиз? "Сўғдиёна" ҳафтада бир маротаба майдонга тушмоқда. Биз эса ҳафта давомида учта ўйинда иштирок этяпмиз. вазиятга холисона фикр билдириш керак. Шаҳрингиз жамоаси иккинчи бўлимда бизнинг майдончамиз олдига деярли ўтмади. Бугун тўп қанчадан-қанча тўсин ва устунга тегди. Футболда энг қийини гол уриш. Агарда сиз саволни барча жамоалар "Пахтакор"га қарши ўзгача иштиёқ ва куч билан ўйнайди, деб бошлаганингизда, жавоб шундай бўларди. Барча жамоалар етакчилар билан икки хисса куч билан ўйнашади. Мураббий ва рақиб ўйинини билган мутахассис сифатида "Сўғдиёна"ни тажрибали жамоа деб баҳолаган бўлардим. Кучли мутахассис ва рақибга қарши келиб осонликча тўртта гол уриш керакми? Масалан кеча "Насаф" 4та гол урди. Чемпионатда барча жамоаларнинг кучли тарафлари ва терма жамоа даражасидаги футболчилари мавжуд. Осон рақибнинг ўзи йўқ.

- Ўйиндан кейин сиз Махарадзе билан суҳбатлашиб турган пайтингиз, Марко Симич жиззахлик мухлисларга хунук қилиқ қилди. Буни кўрмадингиз. Кийиниш хонасида у билан алоҳида суҳбатлашиб қўйинг. 

- Агарда Симич ҳурматсизлик қилган бўлса, унда нафақат у билан гаплашаман. Балки уни бу воқеа учун ички тартибда жазолаймиз. Масалан бизга ҳам кўплаб мухлисларнинг ҳақоратли гапларини эшитиш ёқмайди. Лекин шунга қарамай уларни ҳурмат қиламиз. Футболчилар онаси ёки рафиқасини қўшиб ҳақоратлаш яхши иш эмас. Симич нима қилганини кўрмадим. Бироқ бу вазиятни кўриб, ўрганиб чиқамиз. "Сўғдиёна"ни ҳурмат қиламиз ва жамоага кейинги ўйинларда омад тилаймиз.

- Машариповни кўпчилик жамоалар индивидуал қўриқлашмоқда. Бугун ҳам Болтабоев унга қарши алоҳида ўйнади. Бу эса албатта қўшимча муаммо туғдиради. Шуни инобатга олган ҳолда унга алоҳида маслаҳатлар берасизми?

- Ўйлашимча, Жалол яхши ўйнамоқда. ОЧЛда ҳам, чемпионатда ҳам ёмон ўйнамаяпти. Яқин орада яхшигина ўсишга эришди. Бугун ҳам яхши ўйнади. 

- Элдорбек Суюнов жароҳати туфайли ўйнамаяптими ёки Қувватов Элдор жароҳатланган пайтида жамоанинг биринчи рақамига айланиб олдими?

- Қувватов дарвозани яхши қўриқламоқда. Худога шукур Элдор Суюнов айни пайтда умумий гуруҳда жамоа билан шуғулланишни бошлаган. Жароҳат ортда қолди. Яқин орада ёшлар таркибида иккита учрашувда иштирок этди.  

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика