Latest news

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  97 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  129 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Шухрат Файзиев: "Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти" News

Шухрат Файзиев: "Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти"

“Бухоро”-“Қизилқум” учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси Шухрат Файзиев иштирок этди.
-Учрашувда мағлуб бўлишимизни умуман кутмагандик. Тенг кечган учрашувда мағлуб бўлдик. Тезкор голдан сўнг футболчиларимиз гол ўтказиб юборишдан чўчишди ва кўпроқ ҳимояга эътибор қарата бошлашди натижада саросималик вужудга келди ва охир-оқибат бу учун жазоландик.

Жамоа ҳарчанд чиройли ўйин намоиш этмасин, лекин футболда натижа муҳим роль ўйнайди. Чиройли ўйнаб ютқазишдан кўра, чиройли ўйнамай ғалаба қозониш яхшироқ. Бизда буларнинг акси бўлиб турибти.

Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти. Мана бугунги рақибларимиз менга жуда ёқди. Футболчилар худди жанг майдонига чиққандай, ҳақиқий жангчилардай ўйнашди ва характер эвазига ғалабани илиб кетишди.

-Жамоада умуман номинал ҳужумчи қолмади. Тожиев масаласи нима бўлди? Нега шу даражага олиб келинди?

-Тожиевга жавоб берилди. Селекция масаласида мен ҳеч нарса дея олмайман. Селекция билан шуғулланадиганлар бу саволизга жавоб беришлари мумкин. Энди ҳужум чизиғида бор умидимиз Жамол Убайдуллаевга қаратилган. Ҳозир у ҳужум чизиғида ўйнаяпти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика