Latest news

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  3 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  38 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  28 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  372 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

Шукур Жумабоев "Олмалиқ" йиғинига қўшилди News

Шукур Жумабоев "Олмалиқ" йиғинига қўшилди

Игорь Шквирин бошқарувидаги "Олмалиқ" жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Айтишларича, жамоа иккинчи даврада юқори ўринлар учун курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шунга мос равишда тайёргарлик ҳам юқори савияда олиб борилмоқда. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоа машғулотларига Шўртандан икки ярим ҳимоячи Обид Жўрабоев билан Дилявер Абибулллаев келиб қўшилганди. Ундан ташқари Қизилқум ҳужумчиси Олим Навкаров ҳам иккинчи даврада Шквирин қўли остида тўп суришга жуда яқин турибди.

Олмалиқда селекция жараёни бу билан тўхтаб қолгани йўқ. Боиси клуб матбуот хизматининг сайтимизга маълум қилишича, куни-кеча жамоанинг ўқув йиғин машғулотларига Нефтчидан Шукур Жумабоев келиб қўшилган. Биринчи даврани Шўртанда ижара асосида ўтказган ушбу ярим ҳимоячи охирги пайтларда Нефтчи машғулотларида иштирок этиб келаётганди.

"Олмалиқ" Чирчиқда йиғин ўтказаётган "Металлург" билан кеча ўртоқлик учрашувида куч синашиб 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг голларига: Зафар Полвонов (2та), Шаҳбоз Эркинов, Санжар Шоаҳмедов, Маъмур Абдуллаев муаллиф қилди.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика